1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
12:11 / 16 сентябрь 1510 Кўриш режими

Қозоғистонда диний етакчиларнинг динлараро саккизинчи конференцияси ўтказилади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2025 йил 17–18 сентябрь кунлари пойтахт Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг саккизинчи конференциясига раислик қилади. Тадбирда қарийб 60 давлатдан 100 дан ортиқ делегация иштирок этади. Улар орасида диний етакчилар, халқаро ташкилотлар, шунингдек нуфузли сиёсий ва академик арбоблар бор.

Конференциядан аввал, 16 сентябрь куни, конференция Котибиятининг йигирма учинчи мажлиси ўтказилади. Унга Қозоғистон парламенти Сенати раиси ва Котибият раҳбари Маулен Ашимбаев раислик қилади.

Тадбир доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Цивилизациялар Альянси томонидан диний объектларни ҳимоя қилиш масаласига бағишланган махсус сессия ҳам ўтказилади. Унда диний ва сиёсий етакчилар, дипломатлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари бутун дунёдаги ибодат масканлари ва муқаддас жойлар дуч келаётган, тобора кучайиб бораётган таҳдидларни муҳокама қилади.

Конференция 17 сентябрь куни Президент Тоқаев раислигидаги ялпи мажлис билан иш бошлайди. Шиор: “Динлар мулоқоти: келажак учун ҳамкорлик.” Шу асосда долзарб глобал масалаларни ёритадиган бир нечта муҳокама сессиялари ўтказилади.

Кейинги куни, 18 сентябрда, “Тинч-тотув ҳамжиҳатлик учун ёшлар: келажак учун ҳамкорлик” мавзусида ёш диний етакчиларнинг иккинчи форуми бўлиб ўтади. Унда турли мамлакатлардан ёш диний етакчилар кенг иштирок этади.

 

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз