1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга мисрлик таниқли Қуръон ҳофизи ташриф буюрди

18:53 / 28 август 778 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 28 август куни мисрлик Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюрдилар. Азиз меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ домла илиқ ва самимий кутиб олдилар.

Муҳтарам меҳмонлар бу ердаги китобларнинг чоп этилишига, хусусан, нашриётда чоп этилаётган мусҳафларнинг босилиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлиб, уларни эҳтимом билан кўздан кечириб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар.





Меҳмонлар юртимизда халқимиз учун яратилган қулай шарт-шароитлардан бошлари кўкка етиб, бундай хайрли ишларнинг бошида турган раҳбар ва мутасаддиларнинг, жумладан, давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган хайрли ишларига ривож тилаб, Аллоҳ таолога хайрли дуолар қилдилар.

Шу ўринда юртимизда меҳмон бўлиб турган шайх Аҳмад Маъсаровий ҳазратларининг таржимаи ҳолларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қуръони Карим ҳодими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари 1953 йил 1 март куни Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия вилояти Фотиҳ Морис шаҳрида таваллуд топганлар. Шайх ҳазратларининг тўққиз нафар фарзандлари бўлиб, шулардан уч нафари «Ал Азҳар» университетини тамомлаган. Шайх Аҳмад Маъсаровий ҳазратлари Қуръонга муҳаббати билан танилган Дандит қишлоғида униб ўсдилар. Олти ёшларида қишлоқдаги мактаблардан бирида таҳсил олдилар. Мактаб мударрисларидан бири у кишидаги Қуръонни ёд олишга бўлган рағбат ва муҳаббатни кўриб, боболарига набирасини Қуръон мактабида таҳсил олишини маслаҳат берди. Ҳали 10 ёшга етмаган Аҳмад Қуръони Каримни тўлиқ ёд олдилар. Шундан сўнг қироат илмларини пухта ўзлаштириш учун шайх Муҳаммад Исмоил Абдуҳ ҳазратларининг ҳузурига бориб, орадан бироз вақт ўтгач у кишига «Имом Ҳафс» ривояти бўйича Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб, ижоза олдилар. Шунингдек, имом Нофеъдан имом Варш ривояти бўйича ҳам мазкур устозга Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб бердилар. Ўн қироат бўйича ижоза олиш учун фазилатли шайх Абдулҳаким Абдуллатиф ва шайх Муҳаммад Абдулҳамид Абдуллоҳларга Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб бердилар. Ана шундан кейин шайх Аҳмад оталари билан Қоҳирага кўчиб ўтдилар ва у ердаги Шиброл Азҳарий қироатлар институтига ўқишга кирдилар. Ўқиш асносида машҳур шайхлар ва забардаст уламолар билан учрашиб, улардан турли соҳаларда таълим олдилар. Жумладан, шайх Ҳамзоний роҳимаҳуллоҳ, шайх Муҳаммад Итр ва шайх Аҳмад Ашмунийларни айтиш мумкин.

Сўнгра шайх Аҳмад «Ал Азҳар» университетининг «Исломий илмлар» факультетига ўқишга кириб, 1980 йилда мазкур факультетни «Исломий ва араб илмлари» йўналиши бўйича имтиёзли тамомладилар.

1981-85 йилларда Саудия Арабистонидаги университетлардан бирида «Муаллимлар» факультетида фаолият юритдилар.

1985 йилда шайх Аҳмад илмий ишларини давом эттириб, 1989 йилда «Ҳадис ва унга оид илмлар» мавзусида илмий-тадқиқот ишини якунлаб, магистр даражасини олдилар.

1992 йилда худди шу мавзуда илмий тадқиқот ишини давом эттириб, «Энг юксак шараф» унвони билан бир қаторда докторлик даражасини қўлга киритдилар.

Шайх Аҳмад Маъсаровий ҳазратлари бир қанча расмий лавозимларда фаолият юритдилар.

1976-93 йилларда «Ал Азҳар» университетига қарашли интитутларда мударрис сифатида меҳнат қилдилар. «Ал Азҳар» университетининг «Исломий илмлар» кафедрасида ҳадис фанидан таълим бердилар. Шундан сўнг доцент, кейинчалик эса профессор даражасини олдилар.

1999 йилда Миср радио-телевидение синов қўмитасининг аъзоси, 2003 йилда Исломий тадқиқотлар академияси қошидаги Мусҳафларни текшириш қўмитаси раиси бўлдилар.

2004-14 йилларда Миср қорилар уюшмаси шайхи этиб тайинландилар. Шайх Аҳмад ҳазратлари кўплаб халқаро Қуръони Карим мусобақаларида ҳайъат раиси бўлганлар ҳамда бир қатор халқаро учрашувларда маъруза қилганлар.

Шайх Маъсаровий ҳазратларининг қаламларига мансуб «Минҳатул Фаттоҳ фий аҳадийсин никоҳ», «Никоҳул мутъати байнат таҳлил ват-таҳрим», «Аҳкамун нузур мин суннати Росул» китоблари чоп этилган. Бундан ташқари шайх ҳазратларининг Мусҳафи шарифни тўлиғича тартил билан ўқиб берган аудио ёзувлари кенг оммага тақдим этилган.

Қолаверса, Қуръони Каримга ихтисослашган «Ал-Мажд» каби бир қатор телевизион ва фазовий телеканалларда у кишининг видеотасвирли Қуръон тиловатлари тақдим этилган.

Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари ҳақларидаги тўлиқ маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://islom.uz/maqola/22570

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги Қонуннинг янги давоми...

2359 16:14 / 21.08.2020
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги берган маълумотга кўра, жорий йилги .Ҳаж2019, мавсумини тартибли, хавфсиз, кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида ҳарбийлар, ички давоми...

2076 15:10 / 08.08.2019
.Ўзбеккино, миллий агентлиги, .Ҳужжатли фильмлар киностудияси, ДУК режиссёр Мурод Одиловнинг .Ҳаёт қайиғи, номли ҳужжатли фильмини тақдим этади.Фильмда Ўзбекистон давоми...

3779 18:44 / 22.07.2018
Буюк Британиядаги .Maidenhead, масжиди 12 декабрь шанба куни Британиянинг энг яхши масжидларини танлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Maidenhead Advertiser сайти хабар давоми...

1770 14:26 / 12.12.2020
Видеолар
Аудиолар

137598 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57665 14:35 / 11.08.2021