1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (16-қисм)

05:00 / 16.02.2017 5184 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (16-қисм)

ЁМОНЛИКДАН ҚОЧИНГ

 

Ассалому алайкум, менинг жажжи эркатойларим! Ўтган дарсимизда яхши бола, ҳақиқий мусулмон бола қандай бўлиши кераклигини сизларга тушунтириб бергандим. Бугунги машғулотимизда сизлар билан ёмон ишлар нималар, улардан қандай қилиб узоқда юриш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз, хўпми? Дунёда яхши ишлар бўлгандан кейин ёмон ишлар ҳам бўлади, тўғрими? Мусулмон фарзандлар ана шу ёмон ишларни қилиб қўймаслик учун уларни билиб олишлари керак. Улардан доимо қочишлари зарур. Мабодо бирортасини билмасдан ёки ўртоқларининг сўзига кириб қилиб қўйишса, дарров Аллоҳ таолодан кечирим сўрашлари даркор. Кечирим сўрашни биласизми? «Астағфируллоҳ» дейсиз ёки «Эй Аллоҳим, мана шу қилган гуноҳимни кечиргин» дейсиз.

Ёмон ишларнинг энг каттаси, гуноҳларнинг энг оғири – Аллоҳга ширк келтириш. Бу ҳақда дастлабки машғулотларда айтиб бергандим. Яна қайтараман: бу – ишдами, ибодатдами, қаерда бўлсин Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиб қўйиш. Чунки Аллоҳ – ягона, битта! Унинг ҳеч қандай шериги, тенги, ўхшаши йўқ. У бермаса, ҳеч ким ризқ бермайди, ёрдам беролмайди, бирор нарсадан қутқаролмайди. Аллоҳга ширк келтиришдан, ана шу ёмон ишдан сақланинг! Акс ҳолда, албатта, дўзахга тушасиз.

Яна ёмон ишларга бировни ноҳақ ўлдириш, намоз ўқимаслик, ота-онани оғринтириб, уларга осий бўлишлик, рўзани сабабсиз очиб юбориш, Пайғамбаримизга туҳмат қилиш, маст қиладиган ичимлик ичиш, бировнинг нарсасини ноҳақ тортиб олиш каби ишлар ҳам киради.

Мусулмон болалар, айниқса, ёлғон гапириш, ваъда бериб бажармаслик, бировнинг нарсасини ўғирлаш, алдамчилик, қимор ўйнаш, ўтган дарсларда айтилган ҳаром нарсаларни ейиш, чақимчилик, керилиб, мақтаниш, очкўзлик, ёлғон гувоҳлик бериш, бузуқлик каби оғир гуноҳ бўладиган ёмон ишлардан эҳтиёт бўлишлари керак. Чунки одам яхши бўлса, Аллоҳни таниб, намозларни ўқиб, рўзаларни тутиб юрса-ю юқоридаги гуноҳларни қилса, савоблари ўчиб кетади. Жаннатга кириши қийинлашади. Шунинг учун бунақа ёмон ишларни асло қилмасликка ҳаракат қилинг.

Борди-ю бирорта ошнангиз ёки катта болалар ана шундай ишларга бошласа, сира кўнманг. «Абдулқуддус амаким айтганлар, бу ишлар гуноҳ бўлади», деб уларни ҳам қайтаринг. Шунда сизнинг савобингиз икки баравар кўпайиб кетади. Аллоҳ таоло хуш кўрадиган  ва  Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёқтирадиган суюкли исломий фарзанд бўласиз. Гапимни яхшилаб эслаб, унга доим амал қилиб юринг, хўпми, дўмбоқчаларим?!

ДУО ҚИЛАЙЛИК

 

Мана азиз ва севимли дилбандларим,  Абдулқуддус амакингизнинг сабоқлари ҳам ҳозирча ниҳоясига етди. Энди сизлар билан вақтинча хайрлашамиз. Фақат сизларга битта илтимосим бор: юқорида айтиб берган ҳамма гапларимни доимо қулоғингизда тутинг. Эсдан чиқиб қолмаслиги учун қайта-қайта ўқиб юринг. Ўзингиз билиб олгандан кейин бошқаларга ҳам айтиб беринг! Энг асосий гапим шуки, ана шу ўрганган нарсаларингизга ҳамиша амал қилиб, бажаришга урининг, ҳаракат қилинг. Фақат яхши ишларни қилиб, ёмонидан қочинг. Шунда чин мусулмон бўласиз. Аллоҳ таолога севимли банда ва Пайғамбар алайҳиссаломга суюкли уммат бўласиз. Аллоҳ таоло ваъда қилган гўзал ва сўлим жаннат сизники бўлади. Бу гапларим ҳеч қачон ёдингиздан чиқмасин, ширинтойларим!

Ҳа, айтгандай, ҳар гал дуога қўл очганда Абдулқуддус амакингизни ҳам бир эслаб қўйинглар, хўпми, асалларим! Қани энди, ҳаммамиз қўлларимизни кўтариб, Аллоҳга чин дилдан ёлвориб бир дуо қилайлик-чи: «Эй, бутун дунёларнинг эгаси, ҳаммамизни яратган Парвардигоримиз! Бизларни яхши, солиҳ бандаларингдан қилгин! Ёмон ишлардан, турли фалокатлардан Ўзинг асрагин! Иймонли, Ўзингдан қўрқадиган, Ўзингга бўйсунадиган, айтганларингни бажарадиган кишилар қилиб тарбия қилгин! Омин, я Роббал Оламийн!»

 

O’N OLTINCHI SABOQ

YOMONLIKDAN QOCHING

Assalomu alaykum, mening jajji erkatoylarim! O’tgan darsimizda yaxshi bola, haqiqiy musulmon bola qanday bo’lishi kerakligini sizlarga tushuntirib bergandim. Bugungi mashg’ulotimizda sizlar bilan yomon ishlar nimalar, ulardan qanday qilib uzoqda yurish mumkinligi haqida gaplashamiz, xo’pmi? Dunyoda yaxshi ishlar bo’lgandan keyin yomon ishlar ham bo’ladi, to’g’rimi? Musulmon farzandlar ana shu yomon ishlarni qilib qo’ymaslik uchun ularni bilib olishlari kerak. Ulardan doimo qochishlari zarur. Mabodo birortasini bilmasdan yoki o’rtoqlarining so’ziga kirib qilib qo’yishsa, darrov Alloh taolodan kechirim so’rashlari darkor. Kechirim so’rashni bilasizmi? «Astag’firulloh» deysiz yoki «Ey Allohim, mana shu qilgan gunohimni kechirgin» deysiz.

Yomon ishlaming eng kattasi, gunohlarning eng og’iri – Allohga shirk keltirish. Bu haqda dastlabki mashg’ulotlarda aytib bergandim. Yana qaytaraman: bu – ishdami, ibodatdami, qayerda bo’lsin Allohga biror narsani sherik qilib qo’yish. Chunki Alloh – yagona, bitta! Uning hech qanday sherigi, tengi, o’xshashi yo’q. U bermasa, hech kim rizq bermaydi, yordam berolmaydi, biror narsadan qutqarolmaydi. Allohga shirk keltirishdan, ana shu yomon ishdan saqlaning! Aks holda, albatta, do’zaxga tushasiz.

Yana yomon ishlarga birovni nohaq o’ldirish, namoz o’qimaslik, ota-onani og’rintirib, ularga osiy bo’lishlik, ro’zani sababsiz ochib yuborish, Payg’ambarimizga tuhmat qilish, mast qiladigan ichimlik ichish, birovning narsasini nohaq tortib olish kabi ishlar ham kiradi.

Musulmon bolalar, ayniqsa, yolg’on gapirish, va’da berib bajarmaslik, birovning narsasini o’g’irlash, aldamchilik, qimor o’ynash, o’tgan darslarda aytilgan harom narsalami yeyish, chaqimchilik, kerilib, maqtanish, och ko’zlik, yolg’on guvohlik berish, buzuqlik kabi og’ir gunoh bo’ladigan yomon ishlardan ehtiyot bo’lishlari kerak. Chunki odam yaxshi bo’lsa Allohni tanib, namozlarni o’qib, ro’zalarni tutib yursayu yuqoridagi gunohlarii qilsa, savoblari o’chib ketadi. Jannatga kirishi qiyinlashadi. Shuning uchun bunaqa yomon ishlarni aslo qilmaslikka harakat qiling.

Bordiyu birorta oshnangiz yoki katta bolalar ana shunday ishlarga boshlasa, sira ko’nmang. «Abdulquddus amakim aytganlar, bu ishlar gunoh bo’ladi», deb ularni ham qaytaring. Shunda sizning savobingiz ikki baravar ko’payib ketadi. Alloh taolo va Hazrati Payg’ambarimizga suyukli, yoqadigan islomiy farzand bo’lasiz. Gapimni yaxshilab eslab, unga doim amal qilib yuring, xo’pmi, do’mboqchalarim?!

DUO QILAYLIK

Mana, aziz va sevimli dilbandlarim,  Abdulquddus amakingizning saboqlari ham hozircha nihoyasiga yetdi. Endi sizlar bilan vaqtincha xayrlashamiz. Faqat sizlarga bitta iltimosim bor: yuqorida aytib bergan hamma gaplarimni doimo qulogingizda tuting. Esdan chiqib qolmasligi uchun qayta-qayta o’qib yuring. Ozingiz bilib olgandan keyin boshqalarga ham aytib bering! Eng asosiy gapim shuki, ana shu o’rgangan narsalaringizga hamisha amal qilib, bajarishga urining, harakat qiling. Faqat yaxshi ishlarni qilib, yomonidan qoching. Shunda chin musulmon bo’lasiz. Alloh taologa sevimli banda va Payg’ambar alayhissalomga suyukli ummat bo’lasiz. Alloh taolo va’da qilgan go’zal va so’lim jannat sizniki bo’ladi. Bu gaplarim hech qachon yodingizdan chiqmasin, shirintoylarim!

Ha, aytganday, har gal duoga qo’I ochganda Abdulquddus amakingizni ham bir eslab qo’yinglar, xo’pmi, asallarim! Qani endi, hammamiz qo’llarimizni ko’tarib, Allohga chin dildan yolvorib bir duo qilaylik-chi: «Ey, butun dunyolarning egasi, hammamizni yaratgan Parvardigorimiz! Bizlarni yaxshi, solih bandalaringdan qilgin! Yomon ishlardan, turli falokatlardan O’zing asragin! lymonli, O’zingdan qo’rqadigan, O’zingga bo’ysunadigan, aytganlaringni bajaradigan kishilar qilib tarbiya qilgin! Omin, ya Robbal Olamiyn!»


Ahmad MUHAMMAD



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4524. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.АлАқраъ ибн Ҳобис Таймий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирганида у зот Ҳасан ибн давоми...

4287 19:45 / 12.07.2017
Маҳмуд синглиси Фотима билан дўстларини зиёфат қилдираётган отасини кутишар эди. Меҳмонлар кетгач, ота уларнинг олдига кулиб кирган ҳолда Ассаламу алайкум ва давоми...

5279 16:15 / 24.11.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 13қисмОТАОНАНГИЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ Ассалому алайкум, менинг жажжи мусулмон биродарларимЎтган машғулотларда топширган давоми...

4292 05:00 / 16.02.2017
Жамол эчкиларни жудаям яхши кўрар эди, айниқса кичкинагина болачаларини. Жамолнинг отаси бир куни унга эчкининг боласини совға қилди. Жамол ёзги таътилда эчкини давоми...

3199 05:00 / 16.02.2017