1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Қуёшнинг айланиши

09:51 / 09.08.2017 7607 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Узоқ вақтлар европалик файласуфлар ва олимлар ерни оламнинг маркази ва бошқа барча жисмлар, шу жумладан қуёш ҳам, унинг атрофида айланади, деган фикрда бўлганлар. Ғарбда, оламнинг геосентрик маркази дея аталган ушбу тушунча эрамиздан олдинги иккинчи асрда яшаган Птоломей давридан бери ҳукмрон эди. 1512 йилда, Николай Коперник ўзининг гелиосентрик назариясини илгари сурди, унга кўра, қуёш ўз системаси марказида ҳаракатсиз туради ва бошқа планеталар унинг атрофида айланади.

1609 йилда, немис олими Ёҳан Кепплернинг «Янги Астрономиа» китоби нашр этилди. Ўзининг ушбу китобида у қуйидагича хулосасини билдирди, планеталар нафақат ўз эллиптик орбиталари бўйлаб қуёш атрофида, балки ўз ўқлари атрофида ҳам айланиб туради. Шу нарса маълум бўлгач, европалик олимлар учун қуёш системасидаги кўплаб ҳолатлар, шу жумладан, кеча ва кундузнинг кетма-кетлигини тўғри тушунтириб беришга йўл очилди.

Шу кашфиётлардан сўнг, қуёш ўз жойидан силжимас, ер каби ўз ўқи атрофида айланмас сайёра, деб ҳисобланарди. Эсимда, мен бу нотўғри тушунчани, мактаб йилларим, география китобларидан ўқигандим.

Қуръоннинг қуйидаги оятига эътибор беринг:

У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар. (Анбиё сураси, 33-оят)

Юқорида келтирилган оятда, «сузиш» маъносида, ясбаҳуун сўзи ишлатилган. Бу сабаҳа сўзидан олингаб бўлиб, киши ҳаракатининг турли кўринишларини билдиради. Агар бу сўзни текис жойда кетаётган кишига нисбатан ишлатилса, бу у кишинг думалаб кетаётганини англатмайди, балки, юриб ёки югуриб кетаётганини билдиради. Шу каби, агар бу сўзни сувдаги кишига нисбатан ишлатилса, бу уни сув оқизиб кетаётганини эмас, балки, унинг сузаётганини билдиради.

Шунингдек, агар ясбаҳ сўзини қуёш каби осмон жисмларига нисбатан ишлатилса, бу нафақат ўша жисм фазода учиб кетаётганини билдиради, балки, фазода учиш асносида айланаётганини ҳам билдиради. Мактаб ўқув дарсликларининг аксарида, ҳозирга келиб, қуёш ўз ўқи атрофида айланиши борасидаги факт ҳам киритилган. Қуёшнинг ўз ўқи атрофида айланишини қуйидаги жиҳоз ёрдамида исботлаш мумкин; бу жиҳоз қуёшнинг тасвирларини ўзида акс эттириб, стол устига ўрнатилган бўлади, бунинг ёрдамида исталган киши қуёшнинг тасвирларини текшириб кўриш имконига эга бўлади. Кузатувлардан аниқланишича, қуёшда майда доғлар бўлиб, уларнинг бир марта айланиб чиқиш вақти 25 кунга тенг экан, яъни, қуёш тақрибан 25 кунда ўз ўқи атрофида тўла бир марта айланиб чиқаркан.

Қуёш коинотда роппа-роса 240 км/сек тезлик билан ҳаракатланиб туради. У бу тезлик билан ўзимизнинг Сомон Йўли Галактикаси маркази атрофида бир марта айланиб чиқиши учун 200 миллион йил керак бўлади.

«На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар» (Ёсин сураси, 40-оят)

Бу оят ҳозирги замон астрономия илми яқиндагина кашф қилган муҳим бир факт ҳақида маълумот бермоқда, яъни, қуёш ва ойнинг ўз орбиталари мавжудлиги ҳамда уларнинг фазода ўз ҳаракатларига эга эканлари айтилмоқда.

Қуёшнинг ўз системаси билан бирга «Белгиланган манзил» томон ҳаракат қилаётгани замонамиз астрономиясига яқиндагина аён бўлди, бу манзилга қуёш апекси деб ном берилди. Дарҳақиқат, қуёш системаси Геркулес номли юлдузлар тўдаси (алфа лира) да жойлашган аниқ бир ўрин томон фазода ҳаракат қилмоқда. Ушбу юлдузлар тўдасининг жойлашган ўрни бугунга келиб ҳисоблаб аниқланган.

Ойнинг ўз ўқи атрофида бир марта айланиши учун кетган вақт ер атрофида бир марта тўла айланиб чиқиши учун кетадиган вақтга тенг бўлиб, бу таҳминан 29½ кундан иборатдир.

Қуръондаги оятларнинг илмий жиҳатдан қанчалик аниқ экани кишини ҳайратлантирмай қўймайди. Нега биз, Қуръондаги илмнинг манбаси нима, деган савол ҳақида чуқурроқ бир ўйлаб кўрмаймиз?!





Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар хадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар хадя этур.Шуаро сураси, 49оят

9473 12:00 / 01.07.2017
Жума муборак бўлсин

7112 17:10 / 18.01.2018
quotРоббингиз унинг фазлидан талаб қилишингиз учун денгизда кемани юргизиб қўйган зотдир. Албатта У сизга ўта раҳмлидирquot.Исро сураси, 66оят

5658 12:32 / 01.07.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларquotАллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун ва давоми...

3287 09:52 / 23.08.2017