1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Электрон китоблар

«Тафсири Ҳилол» дастури (Windows компьютерлар учун)

16:52 / 31.07.2017 17213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Тафсири Ҳилол» дастурининг Windows компьютерлар учун нашри чиқарилди

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини компьютерлар учун мўлжалланган нашрини тақдим этади.

Ушбу дастур орқали сиз Қуръони Карим оятлари, уларнинг ўзбек тилидаги маъно таржимаси ҳамда тафсири билан танишишингиз мумкин.

Дастурга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб олти жилдлик «Тафсири Ҳилол»нинг иккинчи нашри тўлиқ киритилгандир.

«Тафсири Ҳилол» - бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти - Мовароуннаҳр диёрида ёзилган энг янги тафсирдир. Замонамизнинг забардаст олимларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу тафсирлари ўзининг содда ва равон тили, теран ва дақиқ услуби билан ажралиб турувчи шоҳ асардир. «Тафсири Ҳилол» мўътабар тафсирларнинг анъаналарига содиқ қолган ҳолда, бугунги кун китобхонининг савияси, дунёқараши ва эҳтитёжларини ҳам ҳисобга олиб ёзилган бўлиб, ўқувчини Қуръони карим маъноларининг битмас-туганмас ҳикматларига ошно этади.

Дастурнинг бугун тақдим этилаётган сонига Мусҳафи шарифнинг тўлиқ матни ҳамда оятларнинг маъно таржималари ва тафсири киритилган бўлиб, унда матнларнинг шаклини катталаштириш, кичрайтириш ҳамда хатчўплар қўйиш имкониятлари бор. Келгуси нашрларда ҳар бир оятнинг ёнига унинг таржималарнинг овозли ёзувлари ҳам жойлаштирилади. Дастурдаги оят карималар ва уларнинг маънолар таржималари қисми бепул. Тафсир қисмини эса харид қилишингиз керак бўлади.

Дастур қуйлайликлари:

- муқаддималар;

- суралар (оят, маънолар таржимаси, тафсир бўлимларидан иборат);

- жузлар;

- хатчўплар;

- оятлар бўйича тез ўтиш;

- ўзбек ва араб матнлари бўйича излаш;

Дастуримиздан фойдаланиш учун талаблар:

Windows 7, 8, 10;

Intel ёки AMD 1 ГГц кучланишдаги процессорлик компьютер;

512 МБ оператив хотира

Дастурни Windows компьютерлар учун қуйидаги иловадан юклаб олишингиз мумкин Дастурни Windows компьютерлар учун қуйидаги иловадан юклаб олишингиз мумкин (TAS-IX):

https://e-hilolnashr.uz/upload/app_files/TafsiriHilol-setup.exe

—---------------------------------------—

Дастурни Android жиҳозлар учун қуйидаги иловадан юклаб олишингиз мумкин:

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.hilal.tafsir

Дастурни iOS жиҳозлар учун қуйидаги иловадан юклаб олишингиз мумкин:

https://itunes.apple.com/us/app/tafsiri-hilol/id1130844977?l=ru&ls=1&mt=8


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аудиолар

135129 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55405 14:35 / 11.08.2021