1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Исломда аёлнинг ҳурматланиши

05:00 / 06.03.2017 5172 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи лозим:

 1-Албатта башарият отаси Одамни ўзи яратди ва унинг жуфтини ҳам сукунат топиши учун яратди. Уларнинг орасига муҳаббат ва раҳматни солди.

2-Албатта аёллар эркакларнинг тенгдошларидир, улар орасида фазл ўлчови Аллоҳга тақво қилиш ва амали солиҳ билан бўлади.

3-Албатта аёл киши, худди эркак кишидек барча шаръий таклиф ва буйруқларни бажаришга масъулдир. Албатта қудрати ва табиий имконлари даражасида.

4-Албатта Ислом аёлнинг шахснини кўтариш учун келди. Ислом қадимда ва ҳозирда баъзи дин ва тузумларда баён қилинганидек аёлни камситадиган, уни эркаклардан пастга қўядиган ёки ифлос, шайтоний вужуд, деб таърифлайдиган жолҳилий тасаввурларни инкор этади.

5-Албатта Ислом аёл кишининг комил инсон эканини, мустақил шахс эканини, мулкка эга бўлиш ҳаққини, ўзи эга бўлган нарсаларни эркинлик билан тасарруф қила олишини, таълим олиш ҳаққини, эътиқод ва ихтиёр эркинлигини, фикр эркинлигини, насиҳат ва амри маъруф, наҳйи мункар қилиш ҳаққини, ўзи хоҳган кишига турмушга чиқиш ҳаққини ёки хоҳламаган кишисидан ажраш ҳаққини, ўз исми, лақаби, отаси ва оиласининг исмини сақлаш ҳаққини берган.

6-Албатта Ислом аёл кишига инсоният ҳаёти тараққиётида ижобий ва фаол қатнашиши учун ўрин берган. Унинг вазифасини насл кўпайтириш ва лаззат талабига боғлаб қўйган эмас.

7-Албатта Ислом аёл кишининг ҳаётидаги ўрни эркакнинг ўрнига мувофиқ ва тўлдирувчидир. Бу борада ҳеч қандай хусумат, жиддият ёки талашув йўқ.

8-Албатта Ислом эркак кишини аёл устидан раҳбар қилиб қўйиши, эркак устига кўпроқ масъулият юклаш маъносидадир.

9-Албатта Ислом аёл кишини она сифатида улуғлаб, оилани ва солиҳ жамиятни барпо этишнинг кўп соҳаларини унга топширди ҳамда жаннатни унинг оёғи остида қилди. Шунингдек аёлни хотин сифатида ҳам улуғлади, эркакларнинг энг яхшиси, хотинларига кўпроқ яхшилик қилгани, деди. Эрга хотинини ҳурматини қилишни, унга нафақа беришни, хожатларга жавоб беришни юклади. Оилада аёлнинг саодати кафолати бўлишини, қийинчиликлардан ҳимоя қилишни ва хор бўлишдан сақлашни топширди. Ислом аёлни қиз сифатида ҳам улуғлади. Уни яхши тарбиялаш, одобли қилишни ота-онанинг масъулиятига юклади ва шу ишни жаннатга киришларига сабаб қилди.

10-Албатта Ислом ушбу имтиёзлар муқобилига аёлга эрига, ота онасига, жамиятига нисбатан бурчлар юклади. Унга осон қилиш учун эркаклардан талаб қилинган баъзи шаръий таклифларни ундан енгиллатди.

11-Албатта Аллоҳ аёллардан иймон, солиҳ ва тақвода олий даражага етганларини ўрнак қилиб қўйди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалоту васалламнинг қизлари Биби Фотима ҳамда Биби Марямлар шулар жумласидандир.

12-Албатта Ислом аёлни она, сингил, қиз ва хотин сифатида эъзозлаб, риоясини қилишни тоат амалларидан бир амал ва жаннатга йўл қилди.

13-Албатта Ислом аёлни беҳурмат қилиш, обрўсини тўкиш, уни фисқ йўлида, йўлдан уриш воситаси қилиб, лаззат учун, фитна ва зийнат учун, ахборот воситаларида тижорат учун ишлатишни катта жиноят ҳисоблайди, улкан гуноҳ ва умматлар ҳамда жамиятларнинг тубанликка юз тутишининг сабаби деб ҳисоблайди.


Доктор Абдуллоъ Саъд 

“Исломнинг асосий ҳақиқатлари” китобидан


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳаёт кечирар экан, балоғатга етгандан сўнг уйланиш, турмушга чиқиш каби инсоний амалларни қилишини ҳаёт тақозо қилади. Мусулмон одам эса мусулмонга давоми...

4528 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин. Бундан бир неча давоми...

3834 05:00 / 06.03.2017
Ҳар бир мусулмон шахс, хусусан отаоналар билиши ва амал қилиши лозим бўлган ишлардан бири эмикдошлик масаласидир. Бу масала арабчада .разоъ,, деб номланади. Яъни, давоми...

6483 05:00 / 14.02.2017
.Бас, қачонки, иккиси ҳам Аллоҳнинг амрига бўйин суниб, Исмоилни қурбонликка пешонаси билан ерга ётқизган эдики, биз унга нидо қилдик Эй, Иброҳим Дарҳақиқа, сен давоми...

6842 12:01 / 26.07.2018
Видеолар

1011 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216645 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135804 14:35 / 11.08.2021