Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (109-дарс). Муташобиҳ сифатлардан намуналар

13:04 / 03.11.2020 3605 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Халаф уламолар мазҳабига кўра)

(иккинчи мақола)

 

2. Аллоҳнинг юзи – зоти.

Юз жонзотлардаги маълум аъзо бўлиб, у оғиз, бурун ва икки кўзни ўз ичига олгандир. Албатта, Аллоҳ таоло бу каби жисм ва аъзодан покдир. Барча халқларнинг балоғатли ва киноя тарзидаги гапларида «юз» сўзидан «зот» қасд қилинади. Чунки юз жисмнинг энг шарафли қисмидир. Масалан, «Бу ишни фалончининг юзидан қилдим», дейилади.

Баъзи оятларда Аллоҳ таолога «юз» нисбати берилган. Аллоҳ таоло Роҳман сурасида марҳамат қилади:

ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

«Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир» (27-оят).

Бу ерда биз «Ўзи» деб таржима қилган сўз матнда «важҳ» – «юз» деган сўз билан ифодаланган. Яъни Аллоҳ таолонинг Зоти боқий қолади.

3. Аллоҳнинг кўзи – муҳофазаси ва риояси.

Кўз жонзотлардаги маълум аъзо бўлиб, Аллоҳ таоло бу каби жисм ва аъзодан покдир. Барча халқларнинг балоғатли ҳамда киноя тарзидаги гапларида «кўз» сўзидан муҳофаза ва риоя қасд қилинади. Баъзи оятларда Аллоҳ таолога «кўз» нисбати берилган.

Аллоҳ таоло Тур сурасида марҳамат қилади:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ

«Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоямиздасан» (48-оят).

Яъни муҳофазамиздасан.

Оятдаги «кўз ўнгимиздасан» деган сўзни биз «риоямиздасан» деб таржима қилдик.

Халаф уламолари шу тариқа сиртидан Аллоҳ таолони сифатлаб бўлмайдиган матнларни У Зотнинг жалоли ва жамолига мос келадиган маъноларга таъвил қиладилар. Улар бу борада араб тилидаги мажоз, киноя ва балоғат услубларини ишга соладилар.

Улар жумладан, қуйидаги таъвилларни қиладилар:

Жанбуллоҳ – Аллоҳнинг тоати ва ҳаққи.

Аллоҳнинг устунлиги – маънавий юксаклиги ва қаҳри.

Аллоҳнинг нафси – зоти ёки сири.

Аллоҳнинг келиши – У Зотнинг амрининг ёки аскарининг келиши.

Аллоҳнинг бандаларига яқинлиги – улар ҳақидаги илми ва уларга лутфу марҳамати.

Аллоҳнинг муҳаббати – розилиги ва ҳоказо.

Таъвил йўлини тутган мусулмон уламоларнинг бу борадаги умумий қоидалари – ҳақиқати Аллоҳ таолога тўғри келмайдиган ҳар бир сифатни У Зотнинг жалоли ва жамолига лойиқ равишда тафсир қилинади.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
30. Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят давоми...

3266 05:00 / 23.01.2017
Мадинада нозил бўлган. 11 оятдан иборатБу сураи каримада ҳам шариат аҳкомлари, Исломнинг амалий тарафлари ҳақида сўз кетади. Асосан, Мадинада юзага келган нифоқ ва давоми...

5950 05:00 / 23.01.2017
Бугунги дарсимизни оромидан воз кечиб, айниқса, инсон ўз роҳатини истаб турган бундай вақтда Аллоҳнинг Китобини ўрганишни афзал деб билиб шу ерда ҳозир бўлган давоми...

4377 11:06 / 20.02.2018
44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни давоми...

4035 05:00 / 23.01.2017