1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръон ўқувчилар

11:06 / 20.02.2018 4364 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги дарсимизни оромидан воз кечиб, айниқса, инсон ўз роҳатини истаб турган бундай вақтда Аллоҳнинг Китобини ўрганишни афзал деб билиб шу ерда ҳозир бўлган дўстларимизни яна бир бор дуо қилиш билан бошлайман. Ишонаманки, ушбу оз сонли жамоат ёки шаҳарнинг асосий ўзаги бўлган бу уммат Аллоҳни рози қиладиган ишларни бажаришни ва Аллоҳнинг Китоби ҳамда Расулуллоҳнинг ҳидоятларига мурожаат қилишни ўзларининг роҳатларидан устун деб биладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, биз улар сабабли зафарга эришамиз ва улар сабабли ёмғир ёғиб сероб қилинамиз.
Бу озчиликнинг муайян бир кўринишда бўлиши шарт эмас. Мен суратларга ҳам, кўринишларга ҳам эътибор қилмайман, балки қалблар ифорига, яъни Аллоҳни улуғлаётган ва уни яхши кўрган ҳамда Аллоҳнинг китобига боғланган инсон қалбидан таралаётган ифорга эътибор бераман.
Булар Аллоҳга муқарраб бўлган Аллоҳнинг солиҳ бандаларидир. Сурат ва кўриниш билан бизнинг мутлақо ишимиз йўқ.
Лекин мен ҳозир бу ерда Аллоҳнинг розилигини ва Аллоҳнинг Китобига улфат бўлишни нафсининг роҳатидан афзал деб билган кишиларни кўраяпман. Ишонаманки, бу оз сонли жамоат умматнинг устунларидир. Шулар сабабидан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизлардан мусибатларни кўтаради. Мен бу гапларни фахрланиш, мақтаниш ёки ўзимни яхши кўрсатиш учун айтаётганим йўқ, балки Аллоҳнинг шукрига сабаб бўлиш учун эсламоқдаман. Бу Аллоҳнинг муҳаббатига ишорадир. Аллоҳнинг бизга бўлган муҳаббати бизнинг Унга бўлган муҳаббатимиздан олдиндадир, Унинг севгиси бизнинг севгимиздан ўзиб кетган.


Имом Бутий.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаҲазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Қуръони Карим муҳофазаси учун яна бир иш қилиш зарурати туғилиб қолди. Ўша вақтга келиб, кўп давоми...

4905 15:05 / 05.11.2019
18. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар .Анавилар Роббилари шаънига ёлғон давоми...

2966 05:00 / 23.01.2017
ХулосаАгар эътибор берилган бўлса, ушбу мақолада Қуръонни бошқа алифбода ёзиш мумкин эмаслигига ўттизга яқин нақлий ва ақлий далилар билан бирга яна шунча ададда давоми...

5701 12:00 / 14.12.2021

3988 17:04 / 08.01.2017