2025 йил 29-31 август кунлари Болгариянинг шимоли шарқида жойлашган Шумен шаҳрида «Исломий билимлар» йиллик танловининг финал босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Муслимлар бутун дунёда» манбаси хабар беради. Тадбир «Нувоб» ўрта махсус ислом мадрасасида ўтказилади.
Танловда саралаш босқичларидан муносиб ўтган энг яхши номзодлар қатнашади.
Танловга тайёргарлик жараёни доирасида бош муфтий ўринбосари Аҳмад Ҳасанов «Иршод» ва «Таълим» бўлими ходимлари билан учрашиб, тадбир дастурини муҳокама қилди. Шунингдек, танловнинг барча босқичлари муваффақиятли ўтиши учун махсус гуруҳлар тузилди.
Исломий бошқарма ташкилоти барча қизиқувчиларни 31 август куни бўлиб ўтадиган йиллик танловнинг расмий очилиш маросимига таклиф этади.
Маълумки, Шумен шаҳри Болгария Республикасининг шимоли шарқида жойлашган бўлиб, мамлакатдаги Ислом марказларидан бири ҳисобланади. У ерда 1922 йилда ташкил этилган қадимий «Нувоб» ўрта махсус ислом мадрасаси қад ростлаган. Асрлар давомида ушбу мадрасада кўплаб олиму уламолар, дин пешволари, зиёлилар, талабалар етишиб чиққан. Мадраса Болгариядаги ягона исломий таълим муассасаси бўлиб, унда илм, адабиёт ва диний фанлар уйғун ҳолда ўқитилади. Мадраса 1913 йилда Туркия ва Болгария ўртасидаги келишув асосида қурилган. Бироқ унинг ўқув жараёни маълум сабабларга кўра 1922 йилда бошланган.