Якшанба куни ғарбий соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида «24 Ал-Ақсо Қуръон мусобақаси» бўлиб ўтди. Бу ҳақда wafa агентлиги хабар берди. Мусобақада ғарбий соҳилдаги турли вилоятлардан келган 43 нафар ҳофизи Қуръонлар иштирок этди. Ушбу маросимни ўтказишдан асосий мақсад Қуръон ҳофизларини қўллаб-қувватлаш, ёшларни Қуръонга бўлган рағбатини оширишдан иборат.
Мусобақа уч йўналишда ташкил этилди:
- Қуръонни тўлиқ ёддан ўқиш;
- 20 жуз ёд олиш;
- 10 жуз ёд олиш.
Мусобақада ғарбий соҳилнинг турли вилоятларидаги бошқармалари ўзларининг уч нафар номзодларини ушбу мусобақага тавсия қилишган.
Иштирокчиларнинг чиқишларини тажрибали ва малакали ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди.
Вақф ишлари вазирлиги, ушбу мусобақа Қуръон ҳофизларини қўллаб-қувватлаш, Қуръон дастурларини ривожлантириш ва исломий қадриятларни ёшларга сингдириш борасидаги узлуксиз саъй-ҳаракатларнинг бир қисми эканини таъкидлади. Шунингдек, ёшларни Қуръонни ёдлаш ва маъноларини мулоҳаза қилишга ундаш мақсадида ўтказилаётганини қўшимча қилди.
«24 Ал-Ақсо мусобақаси» Фаластинда ҳар йили ўтказиладиган энг нуфузли Қуръон мусобақаларидан бири саналади.