Сафнинг тартиби
تَرْتِيبُ الصُّفُوفِ
1 - وَيَقِفُ الْوَاحِدُ عَنْ يَمِينِ الْإِمَامِ وَالْأَكْثَرُ خَلْفَهُ.
2 - وَيَصِفُّ الرِّجَالُ ثُمَّ الصِّبْيَانُ ثُمَّ الْخُنَاثَى ثُمَّ النِّسَاءُ.
Муқтадий бир киши бўлса, имомнинг ўнг томонида туради, бир кишидан кўп бўлса, имомнинг орқасида туради.
Имомнинг орқасида аввал эркаклар, сўнгра болалар, улардан сўнг хунасалар, сўнгра эса аёллар саф тортадилар.
فَصْلٌ فِيمَا يَفْعَلُهُ الْمُقْتَدِي بَعْدَ فَرَاغِ إِمَامِهِ مِنْ وَاجِبٍ وَغَيْرِهِ
1 - لَوْ سَلَّمَ الْإِمَامُ قَبْلَ فَرَاغِ الْمُقْتَدِي مِنَ التَّشَهُّدِ يُتِمُّهُ.
2 - وَلَوْ رَفَعَ الْإِمَامُ رَأْسَهُ قَبْلَ تَسْبِيحِ الْمُقْتَدِي ثَلَاثًا فِي الرُّكُوعِ أَوِ السُّجُودِ يُتَابِعُهُ.
3 - وَلَوْ زَادَ الْإِمَامُ سَجْدَةً أَوْ قَامَ بَعْدَ الْعُقُودِ الْأَخِيرِ سَاهِيًا لَا يَتْعَبُهُ الْمُؤْتَمُّ.
وَإِنْ قَيَّدَهَا [الْإِمَامُ بِسَجْدَةٍ] سَلَّمَ [الْمُقْتَدِي] وَحْدَهُ.
4 - وَإِنْ قَامَ الْإِمَامُ قَبْلَ الْقُعُودِ الْأَخِيرِ سَاهِيًا انْتَظَرَهُ الْمَأْمُومُ فَإِنْ سَلَّمَ الْمُقْتَدِي قَبْلَ أَنْ يُقَيِّدَ إِمَامُهُ الزَّائِدَةَ بِسَجْدَةٍ فَسَدَ فَرْضُهُ.
5 - وَكُرِهَ سَلَامُ الْمُقْتَدِي بَعْدَ تَشَهُّدِ الْإِمَامِ قَبْلَ سَلَامِهِ.
Имом намозни тамомлагандан сўнг муқтадий қилиши керак бўлган вожиб ва бошқа амаллар
1. Муқтадий ташаҳҳудни тамомламай туриб, имом салом берса, муқтадий ташаҳҳудни ниҳоясига етказади.
2. Муқтадий рукуда ёки саждада уч марта тасбеҳ айтмасидан имом туриб кетса, имомга иқтидо қилади.
3. Имом ортиқча бир сажда қилса ёки охирги қаъдада, ташаҳҳуддан сўнг (салом бермасдан) адашиб, бир ракат ортиқча ўқишга турса, жамоат имомга иқтидо қилмайди ва салом бермасдан кутади.
Имом бу ортиқча ракатни сажда билан боғлайдиган бўлса, муқтадийнинг ўзи салом беради.
4. Агар имом охирги қаъдада ўтирмасдан адашиб (ортиқча ракатга) туриб кетса, муқтадий (имомни) кутади. Имом бешинчи ракатга сажда қилмасдан олдин, муқтади салом бериб юборса, намози фосид бўлади.
5. Имом ташаҳҳуд ўқигач, салом бермасидан аввал муқтадийнинг салом бериши макруҳ таҳримийдир.
فَصْلٌ فِي الْأَذْكَارِ الْوَارِدَةِ بَعْدَ الْفَرْضِ
الْقِيَامُ إِلَى السُّنَّةِ مُتَّصِلًا بِالْفَرْضِ مَسْنُونٌ وَعَنْ شَمْسِ الْأَئِمَّةِ الْحَلْوَانِيِّ لَا بَأْسَ بِقِرَاءَةِ الْأَوْرَادِ بَيْنَ الْفَرِيضَةِ وَالسُّنَّةِ.
وَيُسْتَحَبُّ لِلْإِمَامِ بَعْدَ سَلَامِهِ:
1 - أَنْ يَتَحَوَّلَ إِلَى يَسَارِهِ لِتَطَوُّعٍ بَعْدَ الْفَرْضِ.
2 - وَأَنْ يَسْتَقْبِلَ بَعْدَهُ النَّاسَ.
3 - وَيَسْتَغْفِرُونَ اللهَ ثَلَاثًا.
4 – وَيَقْرَءُونَ «آيَةَ الْكُرْسِي» وَ «الْمُعَوِّذَاتِ».
5 - وَيُسَبِّحُونَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَيَحْمَدُونَهُ كَذَلِكَ وَيُكَبِّرُونَهُ كَذَلِكَ.
6 - ثُمَّ يَقُولُونَ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ».
7 - ثُمَّ يَدْعُونَ لِأَنْفُسِهِمْ وَلِلْمُسْلِمِينَ رَافِعِي أَيْدِيَهُمْ ثُمَّ يَمْسَحُونَ بِهَا وُجُوهَهُمْ فِي آخِرِهِ.
Фасл. Фарз намозидан кейинги келган зикрлар
Фарз намозларидан сўнг дарҳол суннатни (нафлни) ўқишга туриш суннатдир. Шамсул Аимма Ҳалвонийга кўра, суннат билан фарз орасида баъзи дуоларни ўқишнинг ҳечқиси йўқ.
Имом салом бергач, чап томонга ўтиб суннат ўқиши, ундан сўнг жамоатга қараб ўтириши, уч марта истиғфор айтишлари, оятал курсий ва муъаввизотларни ўқишлари, ўттиз уч марта тасбеҳ ва шунча ҳамд ва такбир айтмоқлари, ундан сўнг «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» демоқлари ва ўзлари ва мусулмонлар ҳаққига қўлларини кўтариб дуои хайр қилиб сўнг қўлларини юзларига суртмоқлари мустаҳабдир.
«Нурул ийзоҳ» китоби асосида
Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади