Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (114-дарс). Ибн Касир Маккий қироати

13:30 / 08.12.2020 3996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абдуллоҳ ибн Умар ибн Абдуллоҳ ибн Зозон ибн Феруз ибн Ҳурмуз ибн Касир Маккий. Имом Ибн Касир 45 ҳижрий санада туғилиб, 120 ҳижрий санада вафот қилган. У киши Макка аҳлининг қироат бўйича имоми бўлган. Ўзи Маккаи Мукаррамада туғилган. Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абу Айюб Ансорий, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳум каби саҳобалар билан учрашган ва улардан ривоят қилган.

Имом Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи фасоҳатли, балоғатли, сўзамол, оппоқ соқолли, новча, жуссадор, буғдойранг, шаҳлокўз киши бўлган. Соч-соқолини ҳинолаб юрган. У киши салобатли ва виқорли зот бўлган. 

Имом Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳидан жуда кўп одамлар қироат ўрганганлар. 

У кишининг икки ровийлари – Баззий ва Қунбул.

Баззий – Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абу Базза Маккий. У киши 170 ҳижрий йилда туғилиб, 250 санада вафот этган. 

Имом Абулҳасан Баззий асли форс бўлиб, Ҳамадон аҳлидан эди. У киши Соиб ибн Абу Соиб Махзумийнинг қўлида мусулмон бўлган.

Бу имом Макканинг қориси ва Масжидул Ҳаромнинг муаззини бўлган. У киши қироатда имом бўлиш билан бирга, муҳаққиқ ва энг яхши иш бажарувчи ҳам бўлган. 

Қунбул – Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Холид ибн Саъид Маккий. У киши ҳижрий 195 йилда туғилиб, 291 санада вафот этган.

Имом Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Холид ибн Саъид Маккий «Қунбула» номли қавмдан бўлгани учун Қунбул деган номни олган. У киши Ҳижозда қориларнинг шайхи бўлган. Унинг ҳузурида илм олиш учун чор атрофдан одамлар келиб турган. У зотнинг сийрати жуда ҳам яхши бўлган. Узоқ умр кўрган. Одамларга қироатдан дарс беришни ўлимидан етти йил олдин тўхтатган. 

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида баён қилинган ваҳий ҳолатини тушуниб етмаслик кўп нарсаларга тўсиқ бўлиши турган гап. Бу улкан ҳақиқатни ўрганмай туриб, ўзича .хулоса чиқариш, ва бу давоми...

6487 14:45 / 14.01.2019
.Ким унинг ила даъват қилса, сиротул мустақимга ҳидоят қилинур,.Ҳа, ким одамларни сиротул мустақимга ndash энг тўғри йўлга даъват қилмоқчи бўлса, Қуръони Каримга давоми...

5322 09:43 / 04.11.2017
Қуръони Каримни араб ҳарфлардан бошқа алифбода ёзиш ҳақида Яқин кишиларимиздан бири менга бир китобни узатар экан, .Бу ҳам Қуръонми, деб сўраб қолди. Қарасам, давоми...

7656 13:00 / 16.11.2021
3. Имом Жалолуддин Муҳаммад Маҳаллий ва имом Жалолуддин Абдурраҳмон Суютийнинг .Тафсирул Жалалайн, тафсирлари. Ушбу китобнинг номини ўз тилимизга таржима давоми...

2698 13:30 / 13.04.2021