1447 йил 1 Рамазон | 2026 йил 19 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
13:06 / 23.12.2018 3853 Кўриш режими

Болажон таҳорати

Islom.uz портали ижодий жамоаси томонидан порталимизнинг доимий мухлислари бўлмиш ҳурматли ота-оналардан келиб турган таклифу илтимосларини инобатга олиб, фарзандларимизга таҳорат олиш қоидаларини қулай ўргатиш мақсадида “Болажон таҳорати” видео-ролиги тайёрланди. Сиз ана шу видеодарс воситасида кўзингиз қароғи, умид юлдузларингизга динимизнинг асосий ибодатларидан бўлган таҳоратни осон ва қулай ўргата оласиз деган умиддамиз, иншааллоҳ. Бу камтарона хизматнинг манфаатли ва бардавом бўлишида сизларнинг дуоларингиздан умидвор эканимизни ҳам изҳор этиб қоламиз. 


 islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз