1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
18:38 / 31 октябрь 1532 Кўриш режими

Бразилиянинг Сан Паулу шаҳридаги Бари масжидида китоб тақдимоти

Бразилиянинг Сан Паулу шаҳридаги Бари масжидида португал тилида нашр этилган «Қуръон тафсирининг қисқача баёни» асарининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 Ушбу тақдимот Лотин Америкасидаги Исломий даъват маркази томонидан ташкил этилди. Унда Жанубий Америка қитъасидаги мусулмон жамияти аъзолари, дин етакчилари ва академиклар иштирок этишди.

Тақдимотдан кўзланган мақсад Қуръон илмларини кенг оммага тарғиб қилиш, Бразилияда Ислом қадриятларини мустаҳкамлашдир.

Тадбир илм-маърифатни улуғлаш, ижобий кайфият ҳукм сурган муҳитда ўтди, қувонарлиси иштирокчиларнинг кўпчилиги оилалари билан ташриф буюриб, диний-маърифий мавъизалардан баҳраманд бўлишди. Бу эса ўз навбатида Бразилиядаги мусулмонларнинг дин ва маданият борасида илғорлаб бораётганидан далолат беради.

Ушбу ташаббус маҳаллий ва халқаро ислом муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик намунаси бўлиб, Лотин Америкаси давлатида мусулмон жамиятининг ортишига ҳисса қўшади.

 

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз