Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 2025 йил сентябр ойида «Ваҳдат» (Бирлик) масжиди биносини сотиб олишни қўллаб-қувватлаш учун оммавий тадбир ўтказилди. Унда албаниялик мусулмон жамияти аъзолари, Косово, Шимолий Македония, Пресево водийсидан меҳмонлар, шунингдек минтақадаги исломий муассаса вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Косово шайхулислом ҳузуридаги жамоалар бошқармаси раҳбари шайх Акрам Самница иштирок этиб, мамлакат муфтийси фазилатли шайх, доктор Ноим Тернаванинг саломларини етказди.
Учрашувда масжид биносини сотиб олиш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 900 минг Швейцария франки миқдорида хайрия йиғилди. Ушбу лойиҳа доирасида масъуллар ва ҳиссадорларга ташаккурномалар топширилди.
Швейцариядаги албаниялик мусулмон жамияти вакиллари масжид ва исломий марказлар қуриш орқали диний, маданиятларни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди.
Ушбу лойиҳалар фақатгина ибодат иншоотлари бўлмай, балки Швейцария жамияти билан мулоқот қилиш имконини берди. Шу боис ҳам албаниялик мусулмон жамияти вакиллари Косово, Македония каби Ғарбий Болқондаги расмий исломий муассасалари билан яқин алоқада бўлиб келмоқда.