1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
17:03 / 26 октябрь 992 Кўриш режими

Саратов масжидида «Қуръон олами» кўргазмаси ўтказилди

2025 йил сентябр ойида Россиянинг Саратов шаҳридаги катта жомеъ масжидида халқаро интерактив «Қуръон олами» кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Россия ва Қатар делегациялари ҳамда бир қатор дин ва маданият намояндалари иштирок этишди.

Замонавий руҳга эга бўлган кўргазма зиёратчиларга Қуръон матни билан бевосита интерактив мулоқот қилиш, унинг маъноларини англаш, рақамли технологиялар ҳамда инновацион воситалар орқали ноёб тажрибани тақдим этиш учун ташкил этилди.

Ташкилотчилар Қуръон хаттотлигининг гўзаллигини, Қуръоннинг қўлёзма нусхалари тарихини ёритиб бериш, турли ёшдаги аудиторияга мўлжалланган соддалаштирилган маърифий шарҳларни тақдим этишга алоҳида эътибор қаратди.

Тадбир Волга бўйидаги ислом тарихи учун муҳим воқеа бўлиб, Саратов масжиди каби йирик масжидларнинг фақат ибодат жойи эмас, балки маданий ва маърифий марказ сифатидаги аҳамиятини кўрсатади.

Ушбу тадбир Қатар ва Россиядаги ислом муассасалари ўртасидаги самарали ва мустаҳкам ҳамкорликни яққол намоён этади.

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз