1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
18:00 / 22 октябрь 756 Кўриш режими

Украинада «Миллий маданиятлар фестивали» ўтказилди

Украинадаги Лвов вилоятида маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган «Миллий маданиятлар фестивали» ўтказилди. Тадбирда Лвов шаҳридаги «Муҳаммад Асад» номидаги ислом маданият маркази ҳам иштирок этди. Марказ жамоатчиликка Ислом мероси ва мусулмонларнинг урф-одатлари ҳақида жонли лавҳаларни тақдим этди.

Марказ растасига турли миллат вакиллари ташриф буюриб, иштирокчилар томонидан уларга самимий илтифот кўрсатилди, араб қаҳваси ва хурмоларини татиб кўриш имкони берилди.

Шунингдек, қатнашувчиларга мусулмонлар ҳаётида Қуръони Каримнинг ўрни, уларнинг овқатланиш ва кийиниш одоби ҳақида маълумотлар берилди. Бу эса тадбирга халқлар ўртасидаги учрашув, ўзаро тушуниш, маданий ва инсоний қадриятларни намоён этиш имконини яратди.

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз