1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
10:08 / 13 октябрь 782 Кўриш режими

Косовонинг «Ислом маърифат уйи» нашриёти китоб ярмаркасида қатнашди

Косово Исломий бошқармаси ҳузуридаги «Ислом маърифат уйи» нашриёти Черногориянинг Туз шаҳрида бўлиб ўтган олтинчи китоб ярмаркасида иштирок этди. Бу ҳақда бошқарма Facebook расмий саҳифасида маълум қилди. Китоб ярмаркасида нашриёт қирққа яқин турли йўналишдаги нашрларни тақдим этди. Тадбирда Ғарбий Болқоннинг албан аҳолиси кўп бўлган ҳудудлар, жумладан, Албания, Косово, Шимолий Македония ва Черногориядан нашриётлар иштирок этди.

Анъанавий йиллик ярмарка жорий йилнинг 9-12 сентябр кунлари Туз шаҳри марказидаги «Скендер Бек» майдонида ўтказилди. Тақдимот жараёнида «Ислом маърифат уйи» нашриёт ходимлари китобсевар ўқувчи ва меҳмонларни ўз расталарига таклиф қилди.

Нашриёт ҳақида

Косово Исломий бошқармасига қарашли «Ислом маърифат уйи» Ғарбий Болқонда албан тилидаги диний-маърифий китоблар ва қўлланмаларни чоп этувчи етакчи нашриётлардан ҳисобланади.

Жумладан, нашриёт тафсир, ҳадис, фиқҳ, исломий маданият, тарих ва маърифий йўналишларни қамраб олади.

Нашриётнинг мақсади — турли ёшдаги ўқувчилар учун ишончли, илмий асосга эга бўлган асарларни тақдим этиш орқали ҳудудда ва ундан ташқарида исломий билим ва маданиятни ривожлантиришдир.

 

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз