Хабарингиз бор, 20 май куни «Қуръон илмлари» ва «Ислом шариатида мерос илми» китобларининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотнинг эътиборли жиҳатларини қисқача баён қиламиз:
- Бир вақтнинг ўзида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан елкадош бўлган ҳаммаслаклар, дўстлар жам бўлишди. Уларнинг суҳбатларини олиш, бир даврада кўриш шогирдлар учун, мухлислар ва ёш авлод учун қадрли неъмат.
- «Қуръон илмлари» китоби юртимизда ушбу илм бўйича илк манба, соҳа янгилиги ҳисобланади.
- «Мерос илми» китоби мерос бўйича ўзбек тилидаги ўз мавзусидаги ноёб, кенг кўламли алоҳида асар ҳисобланади.
- «Ҳадис ва ҳаёт» туркумининг шу кунгача нашри кутилаётган 32-жузи илк бор нашр этилиши эълон қилинди.
- Юртимизда илк бор катта ҳажмли мусҳафи шариф чоп этилди. «Hilol-nashr» нашриётининг ушбу нашри, нашриёт учун ҳам, юртимиз учун ҳам тарихий янгилик бўлди.
- «Hilol-nashr»да чоп этилган мусҳафлар 300 мингга етди.
23.05.2023