1446 йил 12 рабиъус сони | 2024 йил 15 октябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
13:01 / 05.04.2023 4125 Кўриш режими

Лондондаги жамоат масканларида рўзадорларга ифторлик қилиб бериляпти

 

Лондонда бу йил Рамазон ўзгача шукуҳ билан ташкил қилинган. Шаҳарнинг рамзлари бўлган Британия кутубхонаси, Трафалгар майдони ва Уэмбли стадионида ҳар кеч ифторлик дастурхони ёзилмоқда. Ифторликни “Рамазон чодири” лойиҳаси волонтёрлари ташкил қиляпти.

Мусулмон олами учун Рамазон ойи кириб келиши бу йил Буюк Британияда ҳам байрамона кайфиятда қарши олинди.


Буни “Рамазон муборак” ёзувли чироқлар билан безатилган Лондон кўчаларидан ҳам билиш мумкин.





“Рамазон чодири” лойиҳаси доирасида лондонлик мусулмонларга ифторлик дастурхонлари ёзиляпти. Рўзадорлар учун Британия кутубхонаси, Трафалгар майдони ва Уэмбли стадионида егуликлар тарқатиляпти.

Лойиҳа 7 йил олдин бир гуруҳ кўнгилли талабалар томонидан ташкил қилинган. Мақсад уйидан узоқ талабаларга ифторлик қилиб бериш бўлган. Эндиликда бу Британиядаги энг катта Рамазон хайрияларидан бирига айланиб улгурди.











“Уэмбли стадионида ифторлик – Британия тарихидаги илк ҳодиса. Рўзадорлар очиқ осмон остида оғиз очишяпти”, – дейди лойиҳа асосчиси Умар Салҳа.

“Рамазон чодири” ташкилотчиларини Лондон мэри Содиқ Хон ҳам қўллаб-қувватлайди. У ифторлик олдидан мусулмонлар билан учрашиб, лойиҳага хайрихоҳлигини билдирган.



“Дунёда динлар орасида низо чиқарадиганлар бор. “Рамазон чодири” эса ислом ҳақидаги ёмон гумонларни йўқ қилишга ёрдам беради”, – деган у.






Муаллиф
Kun.uz
Манба
Kun.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз