1446 йил 8 рабиъус сони | 2024 йил 11 октябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
20:47 / 31.01.2023 2268 Кўриш режими

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2022 йилда амалга оширилган хайрия ишлари

2022 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақф хайрия жамоат фонди томонидан юртимиздаги диний-маърифий соҳани қўллаб-қувватлаш, масжид, мадраса ва зиёратгоҳларимизни обод қилиш, имом-хатиб, ноиблар, мударрислар ва талабаларга моддий-маънавий кўмак бериш ҳамда аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож қатламига молиявий ёрдам кўрсатиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Ўтган йил давомида хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 11 млрд. 574 млн. сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланди.

Жумладан:

1.Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун – 87 217 520 сўм;

2. Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 1 294 110 сўм;

3. Масжидлар қурилиши учун – 436 960 000 сўм;

4. Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 451 656 250 сўм;

5. Ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун – 2 783 275 801 сўм;

6. Имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 285 962 000 сўм;

7. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 4 346 902 000 сўм;

8. Турли хайрия тадбирлари учун – 1 446 938 600 сўм;

9. Вилоят вакилликларининг маъмурий ҳаражатлари учун берилган моддий ёрдам  – 131 257 000 сўм;

10. Аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқаришга – 299 378 530 сўм;

11. “Қуръони карим ва тажвид” курси тингловчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 10 800 000 сўм маблағлар хайрия тариқасида сарфланди.

Бундан ташқари, йил давомида мамлакатмизнинг ичимлик суви танқис бўлган турли ҳудудлари жумладан Қорақалпоғистон республикасида 6 та, Қашқадарё вилоятида 6 та,  Фарғона вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 1 та жами 15 та артезиан ва минорали сув иншоотлари барпо этилиб, аҳолига хайрия сифатида тақдим этилди. 

Шунингдек “Вақф кўмаги” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятларининг ҳар биридан 30 тадан жами 60 нафар  қандолатчилик, тикувчилик ва ҳунармандлик касбига эга ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга жами қиймати 215 623 000 сўмлик керакли асбоб-анжомлар хайрия қилиниб, иш билан таъминланди.

Вақф хайрия жамоат фонди 2023 йилда ҳам ўз лойиҳалари кўламини янада кенгайтириб, ўтган йиллардагидан ҳам салмоқли ва самаралироқ хайрия ишларини амалга оширади ин ша аллоҳ!

Вақф хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати    

 

Муаллиф
islom.uz
Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Калит сўзлар: Иймон Намоз