1446 йил 6 зулқаъда | 2025 йил 03 май, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
19:38 / 29.11.2022 1794 Кўриш режими

«Ўзбекистонга саёҳат» номли китоб тақдимотига марҳабо

2022 йил 30-ноябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг анжуманлар залида замонамизнинг беназир муҳаддис олими, шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг фарзандлари доктор Муҳйиддин ибн Муҳаммад Аввома ҳазратлари таълиф этган «Ўзбекистонга саёҳат» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтади.

Ушбу муҳташам китобда 2018 йил шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари ва у кишининг фарзандлари доктор Муҳйиддин ибн Муҳаммад Аввома ҳазратларининг юртимизга ташрифлари давомида олган таассуротлари жамланган.

Тақдимотга китоб муаллифи, доктор Муҳйиддин ибн Муҳаммад Аввома ҳазратларининг шахсан ўзлари ташриф буюрадилар.

Тақдимот соат 10:00 да бошланади.

Тақдимот маросими islom.uz портали ва muslim.uz ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида онлайн тақдим этиб борилади

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз