1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
05:00 / 08.03.2017 2284 Кўриш режими

2014 “Йилнинг энг яхши китоби” дипломлари “ҲИЛОЛ НАШР”га муборак бўлсин!!!

2014 “Йилнинг энг яхши китоби” дипломлари “ҲИЛОЛ НАШР”га муборак бўлсин!!!



Мана олти йилдирки, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги  “Йилнинг энг яхши китоби” кўрик танловини ўтказиб келяпти. Мақсад ресбубликамиз нашриётларида чоп этилаётган китобларнинг мазмун ва моҳиятини, сифатини яхшилаш. Бу ўз ўзидан матбаачилик ишларида хушёрликни оширишда катта ёрдамдир. Қайсики нашриёт ойлик ва йиллик режалари нашрига киришар экан, биринчи навбатда шу кўрик  танловни кўз олдига келтиради ва  китобнинг матни ва безаги ҳақида ўйлайди. Қайсидир маънода нашриётлар ўртасида ички бир мусобақа бораётгандек.  У ёки бу наминацияда қатнашиш истаги қулф ургандек.

“ҲИЛОЛ– НАШР”   таҳририяти ҳам бу кўрик танловда кўпдан мунтазам қатнашиб келяпти. 2012 йили “Олтин силсила”  китобининг  сифатли муқоваси учун мукофотли ўринни олдик,  2014 йили нашриётимизнинг технологи  Абдувосит Қамбаров “ Йилнинг энг яхши  технологи”  деб эътироф этилди. Шунингдек,  2014  йил  22  23 май кунлари ўтказилган  Республика китоб байрамининг  “Фаол иштирокчиси” дипломи билан  тақдирландик.
“Йилнинг энг яхши китоби”нинг  номинациялари  йилдан йилга кўпайиб бораётганини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. Бу йил 7 номинация бўйича танлов эълон қилинди. “ҲИЛОЛ– НАШР” шунинг олтитасида иштирок эди ва иккитасида ғолиб деб топилди.  Улар қуйидагилар: “Маънавий маърифий адабиётлар” номинацияси бўйича “Тафсир хилал” (русча нусхаси, таржимонлар: Алишер Алиев, Фаррух Инағомов, мухаррир Елена Голубева)  ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ билан, “Ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти” номнацияси бўйича Махтумқули “Булбул навоси” (таржимон Эргаш Очилов, муҳаррир Аҳмад Муҳаммад)  китобимиз УЧИНЧИ ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ  билан тақдирланди. Республикамиздаги энг забардаст 20 та нашриёт орасида бир эмас, иккита ДИПЛОМни қўлга киритиш эндигина тетапоя қадамларини қўяётган “ҲИЛОЛ– НАШР” жамоаси ва қадрли китобхонларимиз учун катта байрам десак бўлади.  Биз мукофотларни қабул қилиб олар эканмиз, 2015 йил “Йилнинг энг яхши китоби” номинациялари қаторига “Экалогияга оид китоблар”ни ҳам киритишларини таклиф қилдик. Чунки “ЭКОЛОГИЯ” бугун бутун дунё муаммосига айланиб қолди. У ҳақида ҳар қанча қайғурсак, қанча ўйласак шунча кам.

 Эркин МАЛИК,
 “ҲИЛОЛ– НАШР” бош муҳаррири

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз