1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
20:00 / 24.08.2021 969 Кўриш режими

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» | DIQQAT, TANLOV! «MAZHABLAR — BIRLIK RAMZI»

Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилади.

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;
— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;
— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;
— Мазҳабнинг усуллари;
— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;
— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.  

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.  

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:  

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;
2-чорак — шофеъий мазҳаби;
3-чорак — ҳанбалий мазҳаби;
4-чорак — моликий мазҳаби.  

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни https://t.me/islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади.

Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз