1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
16:00 / 13.08.2021 799 Кўриш режими

Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) йиллик анжумани ўтказилади

2021 йил 31 август 4 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) 46 йиллик анжумани ўтказилади. Бу ҳақда Ислом молияси телеграм канали хабар берди. Йиллик анжуманда Банкка аъзо 57 мамлакат, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситаларининг 2 мингга яқин вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир ўтказилиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг энг муҳим ташаббуслари Банк томонидан қўллаб-қувватланишини кенгайтиришга имкон яратади.

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга қилган мурожаатида, «Ўзбекистонда ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақти-соати келди. Бунга Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари экспертлари жалб этилади», – дея таъкидлаган эди.

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз