Islom.uz портали томонидан тақдим этилган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаб улгурган «Қуръонда зикри келган инсонлар қиссаси» мультсериалини энди сиз қорақалпоқ тилида ҳам томоша қилишингиз мумкин. Ушбу мультсериал islom.uz портали ҳамкорлигида қорақалпоқ тилига таржима қилинди. Мультсериал paziylet.uz сайтида намойиш этиб борилади. Ушбу тилдаги мультсериал, нафақат болалар, балки катта ёшдагилар учун ҳам қизиқарли ва манфаатли бўлади, деган умиддамиз. Мультсериал 2002 йилда Миср давлатининг Cedars Art Production компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, беш фаслдан иборат. Ҳар бир фасл 30 қисмни ташкил этади. Islom.uz портали 2020 йили Cedars Art Production компанияси билан музокара олиб борди ва таржима, дубльяж ҳамда ижтимоий тармоқларда мультсериални тақдим этиш учун тегишли рухсатномани қўлга киритди. Ушбу лойиҳа Quran.uz саҳифаси раҳбари, Ҳасанхон Яҳё Aбдулмажид қорининг ташаббуси билан амалга оширилди. #Рамазон #Туҳфа Islom.uz порталининг telegram каналига обуна бўлинг https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw