1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
15:25 / 13.04.2021 653 Кўриш режими

1. O'g'irlangan sovut (1-bo'lim) | «Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»

1. Ўғирланган совут (1-бўлим) | «Қуръонда зикри келган ажойиботлар»  
Islom.uz порталидан Рамазон туҳфаси!  
Islom.uz портали томонидан ўзбек тилига таржима қилинган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаган «ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН ҚИССАЛАР» мультсериалнинг навбатдаги учинчи фаслини намойиш этади. Мультсериалнинг навбатдаги учинчи фасли «ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН АЖОЙИБОТЛАР ҚИССАСИ»га бағишланади. Ушбу янги мультсериал, нафақат болалар, балки ёши катталарга ҳам қизиқарли ва фойдали бўлади деган умиддамиз. Мультсериал 2002 йилда Миср давлатининг Cedars Art Production компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, беш фаслдан иборат. Ҳар бир фасл 30 қисмни ташкил этади. Islom.uz портали 2020 йили Cedars Art Production компанияси билан музокара олиб борди ва таржима, дубльяж ҳамда ижтимоий тармоқларда мультсериални тақдим этиш учун тегишли рухсатномани қўлга киритди. Манфаатли бўлган ушбу лойиҳа Quran.uz саҳифаси раҳбари, Ҳасанхон Яҳё Aбдулмажид қорининг ташаббуси билан амалга оширилди.  

#Рамазон #Туҳфа 


Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз