1445 йил 9 Рамазон | 2024 йил 19 март, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
12:16 / 13.04.2021 1403 Кўриш режими

#ANONS «Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar» | «Қуръонда зикри келган ажойиботлар»

Islom.uz порталидан Рамазон туҳфаси!  Islom.uz портали томонидан ўзбек тилига таржима қилинган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаган «ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН АЁЛЛАР ҚИССАСИ» мультсериалнинг навбатдаги учинчи фаслини намойиш этади. Мультсериалнинг навбатдаги учинчи фасли «ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН МЎЪЖИЗАЛАР ҚИССАСИ»га бағишланади. Ушбу янги мультсериал, нафақат болалар, балки ёши катталарга ҳам қизиқарли ва фойдали бўлади деган умиддамиз. Мультсериал 2002 йилда Миср давлатининг Cedars Art Production компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, беш фаслдан иборат. Ҳар бир фасл 30 қисмни ташкил этади. Islom.uz портали 2020 йили Cedars Art Production компанияси билан музокара олиб борди ва таржима, дубльяж ҳамда ижтимоий тармоқларда мультсериални тақдим этиш учун тегишли рухсатномани қўлга киритди. Манфаатли бўлган ушбу лойиҳа Quran.uz саҳифаси раҳбари, Ҳасанхон Яҳё Aбдулмажид қорининг ташаббуси билан амалга оширилди.  #Рамазон #Туҳфа

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз