1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
14:36 / 09.03.2020 4565 Кўриш режими

9. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 9-дарс

بَابُ الْإِمَامَةِ 

Имомлик боби

مَنْزِلَتُهَا وَحُكْمُهَا: هِيَ أَفْضَلُ مِنَ الْأَذَانِ، وَالصَّلَاةُ بِالْجَمَاعَةِ سُنَّةٌ لِلرِّجَالِ الْأَحْرَارِ بِلَا عُذْرٍ. شُرُوطِ صِحَّتِهَا: وَشُرُوطِ صِحَّةِ الْإِمَامَةِ لِلرِّجَالِ الْأَصِحَّاءِ سِتَّةُ أَشْيَاءَ 1 - الْإِسْلَامُ 2 - وَالْبُلُوغُ. 3 - وَالْعَقْلُ4 - وَالذُّكُورَةُ 5 – وَالْقِرَءَاةُ 6 - وَالسَّلَامَةُ مِنَ الْأَعْذَارِ: كَالرُّعَافِ وَالْفَأْفَأَةِ وَالتَّمْتَمَةِ وَاللَّثَغِ، وَفَقْدِ شَرْطٍ: كَطَهَارَةٍ وَسَتْرِ عَوْرَةٍ. 

Имомликнинг даражаси ва фазли

Имомлик азон  айтишдан афзалдир. Жамоат билан намоз ўқиш ҳур ва узрсиз эркак кишилар учун суннатдир.

Имомликнинг дуруст бўлиш шартлари

Соғлом эркакларнинг имом бўлиши учун қуйидаги олти шарт топилиши лозим:

1. Ислом (мусулмон бўлиши).

2. Балоғатга етган киши бўлиши.

3. Ақл.

4. Эркак бўлиши (аёлларнинг эркакларга имом бўлиши жоиз эмас).

5. Намоз саҳиҳ бўладиган даражада Қуръони каримдан ёд ўқий олиши.

6. Бурундан қон тўхтамаслик, дудуқлик, тили чучуқлик ёки таҳорат ва сатри аврат каби намознинг шартларидан бирортаси топилмаслиги каби узрли бўлмаслиги.

شُرُوطِ صِحَّةِ الِاقْتِدَاءِ: وَشُرُوطِ صِحَّةِ الِاقْتِدَاءِ أَرْبَعَةَ عَشَرَ شَيْئًا:

 1 - نِيَّةُ الْمُقْتَدِي الْمُتَابَعَةَ مُقَارِنَةً لِتَحْرِيمَتِهِ.

 2 - وَنِيَّةُ الرَّجُلِ الْإِمَامَةَ شَرْطٌ لِصِحَّةِ اقْتِدَاءِ النِّسَاءِ بِهِ.

 3 - وَتَقَدُّمُ الْإِمَامِ بِعَقِبِهِ عَنِ الْمَأْمُومِ.

 4 – وَأَنْ لَا يَكُونَ أَدْنَى حَالًا مْنَ الْمَأْمُومِ.

 5 - وَأَنْ لَا يَكُونَ الْإِمَامُ مُصَلِّيًا فَرْضًا غَيْرَ فَرْضِهِ.

 6 - وَأَنْ لَا يَكُونَ مُقِيمًا لِمُسَافِرٍ بَعْدِ الْوَقْتِ فِي رُبَاعِيَّةٍ.

7 - وَلَا مَسْبُوقًا.

 8 - وَأَنْ لَا يَفْصِلَ بَيْنَ الْإِمَامِ وَالْمَأْمُومِ صَفٌّ مِنَ النِّسَاءِ.

 9 - وَأَنْ لَا يَفْصِلَ نَهْرٌ يَمُرُّ فِيهِ الزَّوْرَقُ.

 10 - وَلَا طَرِيقٌ تَمُرُّ فِيهِ الْعَجَلَةُ.

 11 - وَلَا حَائِطٌ يَشْتَبِهُ مَعَهُ الْعِلْمُ بِانْتِقَالَاتِ الْإِمَامِ فِإِنْ لم يَشْتَبِهْ لِسَمَاعٍ أَوْ رُؤْيَةٍ صَحَّ الْاِقْتِدَاءُ في الصَّحِيحِ.

 12 - وَأَنْ لَا يَكُونَ الْإِمَامُ رَاكِبًا وَالْمُقْتَدِي رَاجِلًا أَوْ رَاكِبًا غَيْرَ دَابَّةِ إِمَامِهِ.

 13 - وَأَنْ لَا يَكُونَ فِي سَفِينَةٍ وَالْإِمَامُ فِي أُخْرَى غَيْرِ مُقْتَرِنَةٍ بِهَا.

 14 - وَأَنْ لَا يَعْلَمَ الْمُقْتَدِي مِنْ حَالِ إِمَامِهِ مُفْسِدًا في زَعْمِ الْمَأْمُومِ كَخُرُوجِ دَمٍ وَقَيْءٍ لم يُعِدْ بَعْدَهُ وُضُوءَهُ.

Имомга иқтидо қилиш саҳиҳ бўлиш шартлари

Имомга иқтидо қилиш саҳиҳ бўлиши учун ўн тўрт шарт бор:

1. Муқтадийнинг такбири таҳрима айтишда имомга иқтидо қилишни ният қилиши.

2. Имом, аёлларни унга иқтидо қилишлари дуруст бўлиши учун имомликни ният қилиши.

3. Имомнинг тавонлари жамоатнинг тавонларидан олдинроқда бўлиши.

4. Имомнинг ҳолати унга иқтидо қилган кишининг ҳолатидан паст бўлмаслиги, (яъни имом нафл, унга иқтидо қилган киши фарз намоз ўқимаслиги керак).

5. Имом билан муқтадийнинг бошқа-бошқа фарз намозларини ўқимаслиги, (яъни жамоат билан имом бир хил вақтнинг фарз намозини ўқишлари зарур).

6. Муқимнинг вақти чиққан тўрт ракатли фарз намозни ўқишда мусофирга имом бўлмаслиги.

7. Имомнинг масбуқ (жамоат намозига кеч келган) бўлмаслиги.

8. Имом билан жамоат орасида аёллардан иборат саф бўлмаслиги.

9, 10. Имом билан муқтадийлар орасида қайиқ ўгадиган анҳор ёки арава ўтадиган йўл бўлмаслиги.

11. Бир макон ҳукмида бўлган жойда жамоат билан имом орасида имомнинг ҳаракатларини ноаниқ қиладиган девор ёки пардага ўхшаш, тўсадиган нарсаларнинг бўлмаслиги. Саҳиҳ қавлга кўра орадаги тўсиқларга қарамасдан, имомнинг қироатларини эшитаётгани ёки кўраётгани туфайли унинг ҳаракатларини аниқлай олса, иқтидо қилиш жоиздир.

12. Имомнинг маркабда (от, машина ва бошқалар) муқтадий эса пиёда бўлмаслиги, ёки имомнинг маркабидан бошқа маркабда бўлмаслиги.

13. Имом бир кемада, муқтадий эса унга боғлиқ бўлмаган бошқа бир кемада бўлмаслиги.

14. Муқтадийнинг имомда ўз мазҳабига кўра, намозни бузадиган ҳолатни кўрмаслиги, масалан: Шофеъий мазҳабидаги имомнинг баданидан қон чиққанидан сўнг таҳоратини янгиламаганига шоҳид бўлмаслиги.


«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз