1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
09:41 / 24.02.2020 4565 Кўриш режими

8. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 8-дарс

Намознинг одоблари

فَصْلٌ فِي آدَابِ الصَّلَاةِ

مِنْ آدَابِهَا إِخْرَاجُ الرَّجُلِ كَفَّيْهِ مِنْ كُمَّيْهِ عِنْدَ التَّكْبِيرِ، وَنَظَرُ الْمُصَلِّي إِلَى مَوْضِعِ سُجُودِهِ قَائِمًا، وَإِلَى ظَاهِرِ الْقَدَمِ رَاكِعًا، وَإِلَى أَرْنَبَةِ أَنْفِهِ سَاجِدًا، وَإِلَى حِجْرِهِ جَالِسًا، وَإِلَى الْمَنْكِبَيْنِ مُسَلِّمًا، وَدَفْعُ السُّعَالِ مَا اسْتَطَاعَ، وَكَظْمُ فَمِهِ عِنْدَ التَّثَاؤُبِ، وَالْقِيَامُ حِينَ قِيلَ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ، وَشُرُوعُ الْإِمَامِ مُذْ قِيلَ قَدْ قَامَتِ الصَّلَاةِ.

 

1. Эркакларнинг такбири таҳрима айтишда қўлларини енгларидан чиқаришлари.

2. Қиёмда сажда қиладиган жойга, рукуда оёқ устига, саждада бурунга, қаъдаларда кўкракка ва салом бераётганида елкага қарамоқ.

3. Имкон қадар йўталмасликка ҳаракат қилиш.

4. Эснаш келганида оғизни ёпиш.

5. Муаззин «Ҳайя аълас солаҳ» деганида намозга туриш.

6. Муаззин «Қод қоматис-солаҳ» деганида имомнинг намозни бошлаши.

فَصْلٌ فِي كَيْفِيَّةِ تَرْكِيبِ الصَّلَاةِ

إِذَا أَرَادَ الرَّجُلُ الدُّخُولَ فِي الصَّلَاةِ أَخْرَجَ كَفَّيْهِ مِنْ كُمَّيْهِ ثُمَّ رَفَعَهُمَا حِذَاءَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ كَبَّرَ بِلَا مَدٍّ نَاوِيًا وَيَصِحُّ الشُّرُوعُ بِكُلِّ ذِكْرٍ خَالِصٍ للهِ تَعَالَى كَسُبْحَانَ اللهِ وَبِالْفَارِسِيَّةِ إِنْ عَجَزَ عَنِ الْعَرَبِيَّةِ، وَإِنْ قَدَرَ لَا يَصِحُّ شُرُوعُهُ بِالْفَارِسِيَّةِ، وَلَا قِرَاءَتُهُ بِهَا فِي الْأَصَحِّ. 

ثُمَّ وَضَعَ يَمِينَهُ عَلَى يَسَارِهِ تَحْتَ سُرَّتِهِ عَقِبَ التَّحْرِيمَةِ بِلَا مُهْلَةٍ مُسْتَفْتِحًا، وَهُوَ أَنْ يَقُولَ: «سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ» وَيَسْتَفْتِحُ كُلُّ مُصَلٍّ.

ثُمَّ تَعَوَّذَ سِرًّا لِلْقِرَاءَةِ فَيَأْتِي بِهِ الْمَسْبُوقُ لَا الْمُقْتَدِي وَيُؤَخِّرُ عَنْ تَكْبِيرَاتِ الْعِيْدَيْنِ ثُمَّ يُسَمِّي سِرًّا وَيُسَمِّي فِي كُلِّ رَكْعَةٍ قَبْلَ الْفَاتِحَةِ فَقَطْ. ثُمَّ قَرَأَ الْفَاتِحَةَ وَأَمَّنَ الْإِمَامُ وَالْمَأْمُومُ سِرًّا ثُمَّ قَرَأَ سُورَةً أَوْ ثَلَاثَ آيَاتٍ.

ثُمَّ كَبَّرَ رَاكِعًا مُطْمَئِنًّا مُسَوِّيًا رَأْسَهُ بِعَجُزِهِ آخِذًا رُكْبَتَيْهِ بِيَدَيْهِ مُفَرِّجًا أَصَابِعَهُ وَسَبَّحَ فِيهِ ثَلَاثًا وَذَلِكَ أَدْنَاهُ ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ وَاطْمَأَنَّ قَائِلًا «سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ» لَوْ إِمَامًا أَوْ مُنْفَرِدًا، وَالْمُقَتَدِي يَكْتَفِي بِالتَّحْمِيدِ، ثُمَّ كَبَّرَ خَارًا لِلسُّجُودِ ثُمَّ وَضَعَ رُكْبَتَيْهِ ثُمَّ يَدَيْهِ ثُمَّ وَجْهَهُ بَيْنَ كَفَّيْهِ وَسَجَدَ بِأَنْفِهِ وَجَبْهَتِهِ مُطْمَئِنًّا مُسَبِّحًا ثَلَاثًا وَذَلِكَ أَدْنَاهُ وَجَافَى بَطْنَهُ عَنْ فَخِذَيْهِ وَعَضُدَيْهِ عَنْ إِبْطَيْهِ فِي غَيْرِ زَحْمَةٍ مُوَجِّهًا أَصَابِعَ يَدَيْهِ وَرِجْلَيْهِ نَحْوَ الْقِبْلَةِ وَالْمَرْأَةُ تَخْفِضُ وَتَلْزَقُ بَطْنَهَا بِفَخِذَيْهَا ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ مُكَبِّرًا وَجَلَسَ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ وَاضِعًا يَدَيْهِ عَلَى فَخِذَيْهِ مُطْمَئِنًّا ثُمَّ كَبَّرَ وَسَجَدَ مُطْمَئِنًّا وَسَبَّحَ فِيْهِ ثَلَاثًا وَجَافَى بَطْنَهُ عَنْ فَخِذَيْهِ وَأَبْدَى عَضُدَيْهِ ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ مُكَبِّرًا لِلنُّهُوضِ بِلَا اعْتِمَادٍ عَلَى الْأَرْضِ بِيَدَيْهِ وَبِلَا قُعُودٍ وَالرَّكْعَةُ الثَّانِيَةُ كَالْأُولَى إِلَّا أَنَّهُ لَا يُثْنِي وَلَا يَتَعَوَّذُ.

مَتَى يُسَنُّ رَفْعُ الْيَدَيْنِ وَلَا يُسَنُّ رَفْعُ الْيَدَيْنِ إِلَّا عِنْدَ افْتِتَاحِ كُلِّ صَلَاةٍ وَعِنْدَ تَكْبِيرِ الْقُنُوتِ فِي الْوِتْرِ وَتَكْبِيرَاتِ الزَّوَائِدِ فِي الْعِيْدَيْنِ وَحِينَ يَرَى الْكَعْبَةَ وَحِينَ يَسْتَلِمُ الْحَجَرَ الْأَسْوَدَ وَحِينَ يَقُومُ عَلَى الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ وَعِنْدَ الْوُقُوفِ بِعَرَفَةَ وَمُزْدَلِفَةَ وَبَعْدَ رَمْيِ الْجَمْرَةِ الْأُولَى وَالْوُسْطَى وَعِنْدَ التَّسْبِيحِ عَقِيبَ الصَّلَوَاتِ وَإِذَا فَرَغَ مِنْ سَجْدَتَيِ الرَّكْعَةِ الثَّانِيَةِ افْتَرَشَ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَجَلَسَ عَلَيْهَا وَنَصَبَ يُمْنَاهُ وَوَجَّهَ أَصَابِعَهَا نَحْوَ الْقِبْلَةِ وَوَضَعَ يَدَيْهِ عَلَى فَخِذَيْهِ وَبَسَطَ أَصَابِعَهُ وَالْمَرْأَةُ تَتَوَرَّكُ وَقَرَأَ تَشَهُّدَ ابْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه وَأَشَارَ بِالْمُسَبِّحَةِ فِي الشَّهَادَةِ يَرْفَعُهَا عِنْدَ النَّفْيِ وَيَضَعُهَا عِنْدَ الْإِثْبَاتِ وَلَا يَزِيدُ عَلَى التَّشَهُّدِ فِي الْقُعُودِ الْأَوَّلِ وَهُوَ «التَّحِيَاتُ للهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ».

 وَقَرَأَ الْفَاتِحَةَ فَقَطْ فِيْمَا بَعْدَ الْأُولَيَيْنِ ثُمَّ جَلَسَ وَقَرَأَ التَّشَهُّدَ ثُمَّ صَلَّى عَلَى سَيِّدِنَا النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ثُمَّ دَعَا بِمَا يُشْبِهُ الْقُرْآنَ وَالسُّنَّةَ ثُمَّ سَلَّمَ يَمِينًا وَيَسَارًا فَيَقُولُ «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ» نَاوِيًا مَنْ مَعَهُ كَمَا تَقَدَّمَ. 

Намоз ўқиш тартиби

Эркак киши намозни бошламоқчи бўлса, икки кафтини енгидан чиқариб, уларни қулоғи баробарида кўтаради, сўнг мад қилмай (Аллоҳ сўзини чўзмай) ният қилиб такбир айтади, намозга Субҳаналлоҳ ёки шу каби Аллоҳнинг холис зикри бўлган ҳар қандай зикр билан кириш дуруст бўлади. Агар араб тилида айтишга ожиз бўлса форсча айтиши жоиз, агар арабчага қодир бўлса форсча зикр айтиши дуруст бўлмайди, шунингдек саҳиҳ қавлга кўра арабчага қодир бўлган ҳолида форсчада қироат қилиши ҳам жоиз бўлмайди.  Сўнг кечиктирмай, ўнг қўлини чап қўлининг устига қўйган ҳолда киндигининг остига қўяди. Сўнгра сано тасбеҳини ўқийди: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва тааъла жаддука ва ла илаҳа ғойрук».

Маъноси: «Аллоҳим!Сенинг номинг муборакдир. Шон-шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

Сано дуосини ҳар бир намоз ўқувчи ўқийди.

Сўнгра қироат қилиш учун махфий ҳолда (ичида) тааввуз айтади.

Тааввузни намозга кечикиб келган киши ҳам айтиши лозим аммо иқтидо қилган киши айтмайди. Имом ҳайит намозларида тааввузни такбирлардан сўнг айтади. Кейин ичида басмалани айтади. Басмалани ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан аввал айтади.

Фотиҳа сураси ўқилгач, имом ва муқтадий ичларида «Омин» дейдилар.

Бундан сўнг имом ёки ёлғиз намоз ўқиётган киши бир сура ёки уч қисқа оят ўқийди.

(ҳар бир намозхон) такбир айтиб, аъзолар ҳаловат топган ҳолда, руку қилади.

Бош билан орқасини бир текис тутади, бармоқлари орасини очган ҳолда тиззаларини ушлайди ва камида уч марта «Субҳана роббиял ъазим», деб тасбеҳ айтади.

Сўнгра хоҳ имом бўлсин, хоҳ ёлғиз ўқиётган бўлсин, «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб рукудан бошини кўтаради ва тик туради. Муктадий эса, фақатгина «Роббана лакал ҳамд», дейди.

Сўнгра «Аллоҳу акбар» деб саждага боради: аввал тиззасини, сўнгра қўлларини ва юзини икки кафти орасига қўяди, пешонасини ва бурнини қўйиб хотиржам ҳолда сажда қилади ва  камида уч марта «Субҳана роббиял аъла» деб тасбеҳ айтади. Саждада қорнини сонларидан, тирсакларини ёнларидан тиқилинч бўлмаган ҳолда узоқроқ тутади, қўл ва оёқ бармоқларини қибла томонга йўналтиради. Аёллар сажда қилганида қўлларини ёнларига ёпиштириб, қоринларини сонларига теккизадилар.

Сўнгра «Аллоҳу акбар» деб, бошини саждадан кўтаради ва аъзолар қарор топгунича ўтиради. Икки сажда орасида икки қўлини сонларига қўйган ҳолда ҳотиржам ўтиради, сўнг такбир айтиб ҳотиржам қорнини сонидан тирсакларини ёнидан узоқ тутиб сажда қилади, саждада уч марта тасбеҳ айтади. Сўнг «Аллоҳу акбар», деб такбир айтиб аввал бошини, сўнг қўлларини, кейин эса тиззаларини ерга таянмай ва ўтирмай кўтаради.

Иккинчи ракат ҳам айнан биринчи ракат каби ўқилади. Фақат сано ва тааввуз айтилмайди.

Қўлни кўтариш суннат бўлган ҳолатлар

Қўлни кўтариш фақат қуйидаги ҳолларда суннатдир:

1. Барча намозларни бошлашда.

2. Витр намозининг қунут дуоси такбирида.

3. Ҳайит намозининг зиёда такбирларини айтишда.

4. Каъбани кўрганда.

5. Ҳажарул Асвадга истилом (ишора) қилишда.

6. Сафо ва Марвага чиқишда.

7. Арафот ва Муздалифада вуқуф қилишда.

8. Минода биринчи ва ўртанчи ақабаларга тош отиб бўлгач.

9. Барча намозлардан сўнг тасбеҳдан аввал дуо қилиш учун.

Иккинчи ракатнинг саждаларидан сўнг намоз ўқиётган киши чап оёғини тўшаб устига ўтиради ва ўнг оёғи бармоқларини қибла томонга йўналган ҳолда тикка қилади. Қўлларини бармоқларини эркин тутиб тиззасининг устига қўяди. Аёллар сонларининг устига ўтириб, оёқларини ўнг томонга чиқарадилар. Сўнгра Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ташаҳҳудларини ўқийди. Ташаҳҳуд ўқиганда ишораи саббоба қилади, нафийда кўтариб исботда туширади. Дастлабки қаъдада ташаҳҳудга ҳеч нарса қўшмайди.

Ташаҳҳуд: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ассалааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу, ассалааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн, ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».

Фарз намозларнинг учинчи ё тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сурасини ўқийди. Сўнгра ташаҳҳуд ўқигач, саййидимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Сўнгра Қуръон ва ҳадисдан олинган жумлалар билан дуо қилади. «Роббана атина» ва «Ал лоҳуммағфирлий» га ўхшаш). Сўнгра юқорида айтилган тартибда ўзи билан бирга жамоатни ва ҳимоя қилувчи фаришталарни ният қилган ҳолда, аввал ўнгга, кейин чапга «Ас салому алайкум ва раҳматуллоҳ» деб салом беради.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз