1446 йил 6 жумадис сони | 2024 йил 08 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
14:07 / 17.02.2020 4553 Кўриш режими

7. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 7-дарс

Намознинг суннатлари

فَصَلٌ فِي سُنَنِهَا

 وَهِيَ إِحْدَى وَخَمْسُونَ: 1 - رَفْعُ الْيَدَيْنِ لِلتَّحْرِيمَةِ حِذَاءَ الْأُذُنَيْنِ لِلرَّجُلِ وَالْأَمَةِ وَحِذَاءَ الْمَنْكِبَيْنِ لِلْحُرَّةِ. 2 - وَنَشْرُ الْأَصَابِعِ. 3 - وَمُقَارَنَةُ إِحْرَامِ الْمُقْتَدِي لِإِحْرَامِ إِمَامِهِ. 4 - وَوَضَعَ الرَّجُلِ يَدَهُ الْيُمْنَى عَلَى الْيُسْرَى تَحْتَ سُرَّتِهِ. وَصِفَةُ الْوَضْعِ: أَنْ يَجْعَلَ بَاطِنَ كَفِّ الْيُمْنَى عَلَى ظَاهِرِ كَفِّ الْيُسْرَى مُحَلِّقًا بِالْخِنْصَرِ وَالْإِبْهَامِ عَلَى الرُّسُغِ. 5 - وَوَضْعُ الْمَرْأَةِ يَدَيْهَا عَلَى صَدْرِهَا مِنْ غَيْرِ تَحْلِيقٍ. 6 - وَالثَّنَاءُ. 7 - وَالتَّعَوُّذُ لِلْقِرَاءَةِ. 8 - وَالتَّسْمِيَةُ أَوَّلَ كُلِّ رَكْعَةٍ. 9 - وَالتَّأْمِينُ. 10 - وَالتَّحْمِيدُ. 11 - وَالْإِسْرَارُ بِهَا. 12 - وَالاِعْتِدَالُ عِنْدَ التَّحْرِيمَةِ مِنْ غَيْرِ طَأْطَأَةِ الرَّأْسِ. 13- 14 - وَجَهْرُ الْإِمَامِ بِالتَّكْبِيرِ وَالتَّسْمِيعِ. 15 - وَتَفْرِيجُ الْقَدَمَيْنِ فِي الْقِيَامِ قَدْرَ أَرْبَعِ أَصَابِعَ. 16 - وَأَنْ تَكُونَ السُّورَةُ الْمَضْمُومَةُ لِلْفَاتِحَةِ: أَ - مِنْ طِوَالِ الْمُفَصَّلِ فِي الْفَجْرِ وَالظَّهْرِ. ب - وَمِنْ أَوْسَاطِهِ فِي الْعَصْرِ وَالْعِشَاءِ. ج - وَمِنْ قِصَارِهِ فِي الْمَغْرِبِ لَوْ كَانَ مُقِيمًا. د - وَيَقْرَأُ أَيَّ سُورَةٍ شَاءَ لَوْ كَانَ مُسَافِرًا. 17 - وَإِطَالَةُ الْأُولَى فِي الْفَجْرِ فَقَطْ. 18 - وَتَكْبِيرَةُ الرُّكُوعُ. 19 – وَتَسْبِيحَهُ، ثَلَاثًا. 20 - وَأَخْذُ رُكْبَتَيْهِ بِيَدَيْهِ. 21 - وَتَفْرِيجُ أَصَابِعِهِ، وَالْمَرْأَةُ لَا تُفَرِّجُهَا. 22 - وَنُصْبُ سَاقَيْهِ. 23 - وَبَسْطُ ظَهَرِهِ. 24 - وَتَسْوِيَةُ رَأْسِهِ بِعَجُزِهِ. 25 - وَالرَّفْعُ مِنْ الرُّكُوعِ. 26 - وَالْقِيَامُ بَعْدَهُ مُطْمَئِنًّا. 27 - وَوَضْعُ رُكْبَتَيْهِ ثُمَّ يَدَيْهِ ثُمَّ وَجِهَهُ لِلسُّجُودِ. 28 - وَعَكْسُهُ لِلنُّهُوضِ. 29 - وَتَكْبِيرُ السُّجُودِ. 30 - وَتَكْبِيرُ الرَّفْعِ مِنْهُ. 31 - وَكَوْنُ السُّجُودِ بَيْنَ كَفَّيْهِ. 32 - وَتَسْبِيحُهُ ثَلَاثًا. 33 - وَمُجَافَاةُ الرَّجُلِ بَطْنَهُ عَنْ فَخْذَيْهِ وَمِرْفَقَيْهِ عَنْ جَنْبَيْهِ وَذِرَاعَيْهِ عَنِ الْأَرْضِ. 34 - وَانْخِفَاضُ الْمَرْأَةِ، وَلَزْقُهَا بَطْنَهَا بِفَخْذَيْهَا. 35 - وَالْقَوْمَةُ. 36 - وَالْجَلْسَةُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ. 37 - وَوَضَعُ الْيَدَيْنِ عَلَى الْفَخْذَيْنِ فِيمَا بَيْنِ السَّجْدَتَيْنِ كَحَالَة التَّشَهُّدِ. 38 - وَافْتِرَاشُ رِجْلِهِ الْيُسْرَى وَنَصْبُ الْيُمْنى. 39 - وَتَوَرُّكُ الْمَرْأَةِ. 40 - وَالْإِشَارَةُ - فِي الصَّحِيحِ - بِالْمُسَبِّحَةِ عِنْدَ الشَّهَادَةِ، يَرْفَعُهَا عِنْدَ النَّفْيِ وَيَضَعُهَا عِنْدَ الإِثْبَاتِ. 41 - وَقِرَاءَةُ الْفَاتِحَةِ فِيمَا بَعْدَ الْأُولَيَيْنِ. 42 - وَالصَّلَاةُ عَلَى النَّبِيِّ r فِي الْجُلُوسِ الْأَخِيرِ. 43 - وَالدُّعَاءُ بِمَا يُشْبِهُ أَلْفَاظَ الْقُرْآنِ وَالسُّنَّةِ لَا كَلَامَ النَّاسِ. 44 - وَالاِلْتِفَاتُ يَمِينًا ثُمَّ يَسَارًا بِالتَّسْلِيمَتَيْنِ. 45 - وَنِيَّةُ الْإِمَامِ: أَ - الرِّجَالَ ب - وَالْحَفَظَةَ. ج - وَصَالِحَ الْجِنِّ بِالتَّسْلِمَتَيْنِ فِي الْأَصَحِّ. 46 - وَنِيَّةَ الْمَأْمُومِ إِمَامَهُ فِي جِهَتِهِ، وَإِنْ حَاذَاهُ: نَوَاهُ فِي التَّسْلِيمَتَيْنِ مَعَ الْقَوْمِ وَالْحَفَظَةِ وَصَالِحِ الْجِنِّ. 47 - وَنِيَّةُ الْمُنْفَرِدِ الْمَلَائِكَةَ فَقَطْ. 48 - وَخَفْضُ الثَّانِيَةِ عَنِ الْأُولَى. 49 - وَمُقَارَنَتُهُ لِسَلَامِ الْإِمَامِ. 50 - وَالْبَدَاءَةُ بِالْيَمِينِ. 51 - وَانْتِظَارُ الْمَسْبُوقِ فَرَاغَ الْإِمَامِ.

Фасл. Намознинг суннатлари эллик битта:

1. Такбири таҳрима учун эркаклар ва жориялар қўлларини қулоқларининг юмшоқ жойигача ва озод аёллар елкаларигача кўтаришлари.

2. Бармоқларни (ўз ҳолича) ёйиш.

3. Муқтадийнинг такбири таҳримани имомдан сўнг дарҳол айтиши.

4. Эркак киши ўнг қўлини чап қўлининг устига қўйиб, киндигининг остига қўйиши, яъни ўнг кафтининг ичини чап кафтининг устига, бош ва кичик бармоқларини билагига боғлаган ҳолда.

5. Аёл қўлларини боғламай кўкраклари устига қўйиши.

6. Сано ўқиш.

7. Қироат учун тааввуз айтиш.

8. Ҳар ракатнинг аввалида тасмия айтиш.

9. (Фотиҳадан сўнг) «Омин» дейиш.

10. Таҳмид «Роббана лакал ҳамд» айтиши.

11. Санодан бошлаб кейинги саналган нарсаларни махфий айтиш.

12. Такбири таҳрима айтаётганда бошни эгмай (мўътадил тик) туриш.

13-14. Имом такбир ва «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ»ни жаҳрий айтиши.

15. Қиёмда икки оёқ орасини тўрт бармоқ кенглигида очиш.

16. Фотиҳага зам қилинган сура муқим киши учун бомдод ва пешин намозларида муфассалнинг узунидан, аср ва хуфтон намозларида муфассалнинг ўртасидан ва шом намозида муфассалнинг қисқасидан зам сура ўқиш.

Изоҳ: Ҳужурот сурасидан Буруж сурасигача муфассалнинг узуни; Буруж сурасидан Баййина сурасигача муфассалнинг ўртаси, Баййина сурасидан Қуръони каримнинг охиригача бўлган суралар муфассалнинг қисқаси дейилади.

Мусофир хоҳлаган сурани ўқийверади.

17. Фақат бомдодда биринчи ракатни (иккинчисидан кўра) узунроқ қилиш.

18. Руку қилаётганида такбир (Аллоҳу акбар) айтиш.

19. Рукуда уч марта «Субҳанна роббиял аъзим» дейиш.

20-21. Қўллари билан тиззаларини ушламоқ, эркаклар бармоқларини очган ҳолда аёллар эмас.

22-23-24. Тиззаларини тўғри тутиш (қавс каби қилмай). Белини текис тутиш ва бошини бели (думғазаси) билан текис тутиш.

25-26. Рукудан бошини кўтариш (туриш). Ундан сўнг хотиржам туриш.

27. Саждага аввал тиззаларни, сўнгра қўлларни, сўнг юзни ерга қўйиш.

28. Туришда эса аксини қилмоқ.

29-30. Саждага боришда ва ундан туришда такбир айтиш.

31. Саждани икки қўлнинг орасига қилмоқ.

32. Саждада уч марта тасбеҳ (Субҳана роббиял аъла) айтиш.

33. Саждада эркак қорнини сонларидан узоқ тутиши ва тирсакларини ёнларидан узоқ тутиши ва билакларини ердан узоқ тутиши.

34. Аёл киши пасайиб қорнини сонларига ёпиштириши.

35. Саждадан бош кўтариш.

36. Икки сажда орасида ўтирмоқ.

37. Икки сажда орасидаги ўтиришда қўлларни ташаҳҳуддагидек тиззалар устига қўймоқ.

38. чап оёқларини ёйиб, ўнгига таяниш

(оёқни бармоқлар учини қиблага қаратиб, тик тутган ҳолда, чап оёқ устига ўтиришлари).

39. Аёл киши чап ён боши билан ўтириб, оёқларини жуфтлаб ўнг томонга чиқариб олиши.

40. Ташаҳҳудда кўрсаткич бармоғи билан ишораи саббоба қилиш, инкорда кўтариб исботда туширади.

41. (Тўрт ракатли фарз намозларининг) учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш.

42. Қаъдаи охирда набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, саловат айтиш.

43. Одамларнинг сўзларига эмас Қуръон ва ҳадис лафзларига ўхшаш жумлалар билан дуо қилиш.

44. Салом беришда бошни аввал ўнг, кейин чап томонга буриш.

45-46-47. Саҳиҳ қавлга кўра имомнинг ҳар икки томонга салом бераётганида жамоатни, ҳимоя қилувчи фаришталарни ва солиҳ жинларни ният қилиш. Иқтидо қилган кишининг имом ўнг томонда бўлса, ўнгга берган, чапда бўлса, чапга берган, олдида бўлса ҳар икки томонга берган саломида имомни, жамоатдаги биродарларини, ҳимоя қилувчи фаришталарни ва солиҳ жинларни ният қилиши. Ёлғиз намоз ўқиган кишининг саломларда фақат фаришталарни ният қилиш.

48. Имомнинг иккинчи саломни биринчисига нисбатан пастроқ овозда бериши.

49. Жамоат саломини имомнинг саломига эргаштириши.

50. Саломни ўнгдан бошламоқ.

51. Намозга кеч келган масбуқ кишининг имом намоздан чиқишини (иккинчи саломни ҳам беришини) кутиши.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз