1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
16:48 / 17.01.2020 4564 Кўриш режими

2. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 2-дарс

الْمُسْتَحَبُّ مِنْ َأَوْقَاتِ الصَّلَاةِ

وَيُسْتَحَبُّ:
1 - الْإِسْفَارُ بِالْفَجْرِ لِلرِّجَالِ.
2 - وَالْإِبْرَادُ بِالظُّهْرِ فِي الصَّيْفِ. وَتَعْجِيلُهُ فِي الشِّتَاءِ إِلَّا فِي يَوْمِ غَيْمٍ فَيُؤَخَّرُ فِيهِ.
3 - وَتَأْخِيرُ الْعَصْرِ مَا لَمْ تَتَغَيَّرِ الشَّمْسُ وَتَعْجِيلُهُ فِي يَوْمِ الْغَيْمِ.
4 - وَتَعْجِيلُ الْمَغْرِبِ إِلَّا فِي يَوْمِ غَيْمٍ فَيُؤَخَّرُ فِيهِ.
5 - وَتَأْخِيرُ الْعِشَاءِ إِلَى ثُلُثِ اللَّيْلِ وَتَعْجِيلُهُ فِي الْغَيْمِ.
6 - وَتَأْخِيرُ الْوِتْرِ إِلَى آخِرِ اللَّيْلِ لِمَنْ يَثِقُ بِالْاِنْتِبَاهِ.

Намознинг мустаҳаб вақтлари

1. Эркаклар учун бомдодни субҳ оқарганда ўқиш.

2. Ёзда пешинни кечга суриш, қишда эса эрта ўқиш, булутли кунда эса бироз кечиктириш.

3. Асрни ҳам, модомики қуёш ўзгармаган (қуёшга қаралса, кўз қамашмайдиган пайтдан бироз аввалги вақтгача) вақтгача кечиктириш, булутли кунда эса эрта ўқиш.

4. Шомни тезроқ (вақт аввалида) ўқиш, булутли кунда бироз кечиктириш.

5. Хуфтонни кечанинг учдан биригача суриш, булут кунда эса тезроқ

ўқиш мустаҳабдир. Уйғонишга ишончи бор одам витрни кечанинг охиригача суриши.

فَصْلٌ فِي الأَوْقَاتِ الَّتِي لَا تَصِحُّ فِيهَا الصَّلَاةُ وَالَّتِي تُكْرَهُ فِيهَا ثَلَاثَةُ أَوْقَاتٍ لَا يَصِحُّ فِيهَا شَيْءٌ مِنَ الْفَرَائِضِ وَالْوَاجِبَاتِ الَّتِي لَزِمَتْ فِي الذِّمَّةِ قَبْلَ دُخُولِهَا: 1 - عِنْدَ طُلُوعِ الشَّمْسِ إِلَى أَنْ تَرْتَفِعَ. 2 - وَعِنْدَ اسْتِوَائِهَا إِلَى أَنْ تَزُولَ. 3 - وَعِنْدَ اصْفِرَارِهَا إِلَى أَنْ تَغْرُبَ. وَيَصِحُّ أَدَاءُ مَا وَجَبَ فِيهَا مَعَ الْكَرَاهَةِ، كَجَنَازَةٍ حَضَرَتْ، وَسَجْدَةِ آيَةٍ تُلِيَتْ فِيهَا، كَمَا صَحَّ عَصْرُ الْيَوْمِ عِنْدَ الْغُرُوبِ مَعَ الْكَرَاهَةِ. وَالْأَوْقَاتُ الثَّلَاثَةُ يُكْرَهُ فِيهَا النَّافِلَةُ كَرَاهَةَ تَحْرِيمٍ وَلَوْ كَانَ لَهَا سَبَبٌ كَالْمَنْذُورِ، وَرَكْعَتَيِ الطَّوَافِ.

Намоз дуруст бўлмайдиган ва макруҳ бўладиган вақтлар

Қуйидаги уч вақтда фарз ва бу вақтлардан олдин зиммага вожиб бўлган бирор вожибларни ўқиш дуруст бўлмайди:

1. Қуёш чиқиб кўтарилгунча.

2. Қиёмда тургандан то заволга кетгунча.

3. Сарғайганидан то ботгунича. Аммо шу вақтда вожиб бўлган намозни ўқиш кароҳат билан дуруст бўлади, мисол учун: шу вақтда келтирилган жаноза, шу вақтда ўқилган сажда оятининг саждаси ва шу куннинг аср намози кабилар.

Ва бу уч вақтда назр ёки икки ракат тавоф намози каби сабабли нафлларни ўқиш макруҳ таҳримийдир.


مَتَى يُكْرَهُ التَّنَفُّلُ
وَيُكْرَهُ التَّنَفُّلُ بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ بِأَكْثَرَ مِنْ سُنَّتِهِ، وَبَعْدَ صَلَاتِهِ، وَبَعْدَ صَلَاةِ الْعَصْرِ، وَقَبْلَ صَلَاةِ الْمَغْرِبِ، وَعِنْدَ خُرُوجِ الْخَطِيبِ حَتَى يَفْرُغَ مِنَ الصَّلَاةِ، وَعِنْدَ الْإِقَامَةِ إِلَّا سُنَّةَ الْفَجْرِ، وَقَبْلَ الْعِيدِ وَلَوْ فِي الْمَنْزِلِ، وَبَعْدَهُ فِي الْمَسْجِدِ، وَبَيْنَ الْجَمْعَيْنِ فِي عَرَفَةَ وَمُزْدَلِفَةَ، وَعِنْدَ ضِيقِ وَقْتِ الْمَكْتُوبَةِ، وَمُدَافَعَةِ الْأَخْبَثَيْنِ، وَحُضُورِ طَعَامٍ تَتُوقُهُ نَفْسُهُ، وَمَا يَشْغَلُ الْبَالَ وَيُخِلُّ بِالْخُشُوعِ.

Қайси вақтларда нафл ўқиш макруҳ бўлади?

Бомдод вақти киргач икки ракат суннатидан бошқа нафл ўқиш ва фарзидан кейин ҳам бирор нафл ўқиш. Аср намозидан сўнг. Шом намозининг фарзидан аввал.

Жума куни имом хутба ўқишга чиқишидан бошлаб то жума намози ўқиб бўлингунигача.

Намозга такбир айтилганда, бунда бомдод намозининг суннати мустасно (таъкиди кучли бўлгани учун уни енгил ўқиб олса бўлади).

Уйда ёки намозгоҳда ҳайит намозидан аввал. Ҳайит намозидан сўнг масжидда. Арафот ва Муздалифада жамъ қилиб ўқилган икки намоз орасида. Фарз намозининг вақти жуда кам қолганида. Кичик ёки катта ҳожат танг қилиб турганида.

Нафсга хуш келган таом дастурхонга тортилганида.

Ҳаёлни машғул қилиб хушуъни бузадиган (намоздан чалғитувчи) нарсаларнинг ёнида нафл намоз ўқиш макруҳ.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз