1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
18:10 / 09.01.2020 4568 Кўриш режими

14. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи | 11-дарс

(سَبَبُ التَّيَمُّمِ وَشُرُوطُ وُجُوبِهِ) وَسَبَبُهُ وَشُرُوطُ وُجُوبِهِ كَمَا ذُكِرَ فِي الْوُضُوءِ.

Таяммумнинг сабаби ва вожиб бўлишлик шартлари: сабаби ва вожиб бўлишлик шартлари таҳоратда зикр қилингани кабидир.

(أَرْكَانُ التَّيَمُّمِ) وَرُكْنَاهُ: مَسْحُ الْيَدَيْنِ وَالْوَجْهِ.

Таяммумнинг рукнлари (фарзлари)

Икки қўл ва юзга масҳ тортиш

(سُنَنُ التَّيَمُّمِ) وَسُنَنُ التَّيَمُّمِ سَبْعَةٌ: 1- التَّسْمِيَةُ فِي أَوَّلِهِ، 2- وَالتَّرْتِيبُ، 3- وَالْمُوَالَاةُ، 4- وَإِقْبَالُ الْيَدَيْنِ بَعْدَ وَضْعِهِمُا فِي التُّرَابِ، 5- وَإِدْبَارُهُمَا، 6- وَنَفْضُهُمَا، 7- وَتَفْرِيجُ الْأَصَابِعِ.

Таяммумнинг суннатлари

Таяммумнинг суннатлари еттита: Аввалида тасмия айтиш, тартиб, кетма-кетлик, қўлларни тупроққа қўйгандан кейин олди ва орқага суриш ва уларни қоқиш, бармоқларни орасини очиш.

(التَّأْخِيرُ فِي التَّيَمُّمِ) وَنُدِبَ تَأْخِيرُ التَّيَمُّمِ لِمَنْ يَرْجُو الْمَاءَ قَبْلَ خُرُوجِ الْوَقْتِ. وَيَجِبُ التَّأْخِيرُ بِالْوَعْدِ بِالْمَاءِ وَلَوْ خَافَ الْقَضَاءَ. وَيَجِبُ التَّأْخِيرُ بِالْوَعْدِ بِالثَّوْبِ أَوْ السِّقَاءِ مَا لَمْ يَخَفِ الْقَضَاءَ.

Таяммумни кечиктириш

Сув топишдан умид қилган кишига вақт чиқишига оз вақт қолгунича таяммумни кечиктириш мандуб. Сув (келтиришни) ваъда қилинган киши, (намози) қазо бўлиб қолиши хавфи бўлса ҳам уни кечиктириши вожибдир. Кийим ва (сув чиқаришга лозим) асбоблар ваъда қилинса қазо бўлиши хавфи бўлмаган вақтгача кутиш вожибдир.

(طَلَبُ الْمَاءِ) وَيَجِبُ طَلَبُ الْمَاءِ إِلَى مِقْدَارِ أَرَبَعِ مِئَةِ خُطْوَةٍ إِنْ ظَنَّ قُرْبَهُ مَعَ الْأَمْنِ وَإِلَّا فَلَا، وَيَجِبُ طَلَبُهُ مِمَّنْ هُوَ مَعَهُ إِنْ كَانَ فِي مَحَلٍّ لَا تَشِحُّ بِهِ النُّفُوسُ، وَإِنْ لَمْ يُعْطِهِ إِلَّا بِثَمَنِ مِثْلِهِ لَزِمَهُ شِرَاؤُهُ بِهِ إِنْ كَانَ مَعَهُ فَاضِلًا عَنْ نَفَقَتِهِ.

Сув қидириш

Агар эминлик бўлиб, сув борлигини гумон қилса тўрт юз қадам жойгача сув қидириб бориш вожиб бўлади бўлмаса йўқ. Нафслар қизғонмайдиган жойда бўлса шерикларидан олиши вожиб бўлади, агар ўзининг ҳаққи миқдорича ҳақ талаб қилса ҳаражатларидан ортиқча моли бўлса олиши лозим бўлади.

(الصَّلَاةُ بِالتَّيَمُّمِ) يُصَلِّي بِالتَّيَمُّمِ الْوَاحِدِ مَا شَاءَ مِنَ الْفَرَائِضِ وَالنَّوَافِلِ. وَصَحَّ تَقْدِيمُهُ عَلَى الْوَقْتِ.

Таяммум билан намоз ўқиш

Бир таяммум билан фарз ва нафллардан хоҳлаганича ўқийди. Таяммумни вақт киришидан олдин қилиш ҳам жоиз.

(حُكْمُ الْجَرِيحِ) وَلَوْ كَانَ أَكْثَرُ الْبَدَنِ أَوْ نِصْفَهُ جَرِيحًا تَيَمَّمَ، وَإِنْ كَانَ أَكْثَرُهُ صَحِيحًا غَسَلَهُ وَمَسَحَ الْجَرِيجَ، وَلَا يَجْمَعُ بَيْنَ الْغَسْلِ وَالتَّيَمُّمِ.

Жароҳатли кишининг ҳукми

Агар баданнинг кўп қисми ёки ярми жароҳатли бўлса таяммум қилади, агар кўпи соғлом бўлса, уни ювиб жароҳатли жойларига масҳ тортади. Ювиш ва таяммум жамланмайди.

(نَوَاقِضُ التَّيَمُّمِ) وَيَنْقُضُهُ نَاقِضُ الْوُضُوءِ، وَالْقُدْرَةُ عَلَى اسْتِعْمَالِ الْمَاءِ الْكَافِي.

Таяммумни бузувчилари

Таҳоратни бузувчилар таяммумни ҳам бузади ва етарли сувни ишлатишга қодирлик ҳам.

(حُكْمُ الْجَرِيحِ إِذَا كَانَ مَقْطُوعَ الْيَدَيْنِ وَالرِّجْلَيْنِ) وَمَقْطُوعُ الْيَدَيْنِ وَالرِّجْلَيْنِ إِذَا كَانَ بِوَجْهِهِ جَرَاحَةٌ يُصَلِّي بِغَيْرِ طَهَارَةٍ وَلَا يُعِيدُ.

Жароҳатли кишининг икки қўли, икки оёғи кесилган бўлса, унинг ҳукми

Икки қўл-оёғи йўқ одамнинг юзида жароҳати бўлса, таҳоратсиз намоз ўқийди ва уни қайта ўқимайди.

 

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз