1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
16:56 / 30.12.2019 4566 Кўриш режими

11. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи | 8-дарс

فَصْلَ (فِي) مَا يُوجِبُ الْاِغْتِسَالُ

يُفْتَرَضُ الْغُسْلُ بِوَاحِدٍ مِنْ سَبْعَةِ أَشْيَاءَ: 1- خُرُوجِ الْمَنِيِّ إِلَى ظَاهِرِ الْجَسَدِ إِذَا انْفَصَلَ عَنْ مَقَرِّهِ بِشَهْوَةٍ مِنْ غَيْرِ جِمَاعٍ، 2- وَتَوَارِي حَشَفَةٍ، وَقَدْرِهَا مِنْ مَقْطُوعِهَا فِي أَحَدِ سَبِيلَيْ آدَمِيٍّ حَيٍّ، 3- وَإِنْزَالِ الْمَنِيِّ بِوَطْءِ مَيْتَةٍ أَوْ بَهِيمَةٍ، 4- وَوُجُودِ مَاءٍ رَقِيقٍ بَعْدَ النَّوْمِ إِذَا لَمْ يَكُنْ ذَكَرُهُ مُنْتَشِرًا قَبْلَ النَّوْمِ، 5- وَوُجُودِ بَلَلٍ ظَنَّهُ مَنِيٍّا بَعْدَ إِفَاقَتِهِ مِنْ سُكْرٍ وَإِغْمَاءٍ، 6-7- وَبِحَيْضٍ وَنِفَاسٍ وَلَوْ حَصَلَتِ الْأَشْيَاءُ الْمَذْكُورَةُ قَبْلَ الْإِسْلَامِ فِي الْأَصَحِّ.

وَيُفْتَرَضُ تَغْسِيلُ الْمَيْتِ كِفَايَةٍ.

Ғуслни вожиб қилувчи нарсалар

Ғусл етти нарсанинг бири билан фарз бўлади: қарор топган жойидан шаҳват сабабли қўзғалган манийнинг жасаднинг ташқарисига қўшилишсиз чиқиши.

Тирик одамнинг икки йўлидан бирида закарнинг боши (миқдори хатна қилинган, кесилган жойидан) ғойиб бўлиши.

Ҳайвон ёки ўлимтага қўшилиб маний тушиши.

Уйқудан олдин закари уйғоқ бўлмаган киши уйқудан кейин суюқлик кўрса.

Мастлик ёки ҳушдан кетгандан сўнг намлик кўриб уни маний деб ўйласа.

Ҳайз сабабли.

Нифос сабабли.

Юқоридаги нарсалар исломни қабул қилишдан олдин содир бўлса ҳам ғусл фарз бўлади.

فَصْلَ (فِي مَا لَا يَجِبُ الْاِغْتِسَالُ مِنْهُ)

عَشَرَةُ أَشْيَاءَ لَا يُغْتَسَلُ مِنْهَا: 1- مَذِيٌّ، 2- وَوَدِيٌّ، 3- وَاحْتِلَامٌ بِلَا بَلَلٍ، 4- وَوِلَادَةٌ مِنْ غَيْرِ رُؤْيَةِ دَمٍ بَعْدَهَا فِي الصَّحِيحِ، 5- وَإِيلَاجٌ بِخِرْقَةٍ مَانِعَةٍ مِنْ وُجُودِ اللَّذَّةِ، 6- وَحُقْنَةٌ، 7- وَإِدْخَالُ إِصْبَعٍ وَنَحْوِهِ فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ، 8-9- وَوَطْءُ بَهِيمَةٍ أَوْ مَيْتَةٍ مِنْ غَيْرِ إِنْزَالٍ، 10- وَإِصَابَةُ بِكْرٍ لَمْ تَزُلْ بَكَارَتُهَا مِنْ غَيْرِ إِنْزَالٍ.

Ғусл вожиб бўлмайдиган нарсалар

Ўн нарсадан ғусл қилинмайди: Мазий, вадий, намликсиз эҳтилом бўлиш, тўғри қавлга кўра қон кўрмай туғиш, лаззатни ман қилувчи мато билан киргазиш (ийлож қилиш), клизма, икки йўлдан бирига бармоқ ёки унга ўхшаш нарсани киргазиш, жониворга ёки ўликка инзол қилмай қўшилиш, бокира аёлга бокиралиги кетмаган ҳолда инзолсиз яқинлик қилиш.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз