1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
19:05 / 23.12.2019 4568 Кўриш режими

10. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи | 7-дарс

يَنْقُضُ الْوُضُوءَ اثْنَا عَشَرَ شَيْئًا: 1- مَا خَرَجَ مِنَ السَّبِيلَيْنِ إِلَّا رِيحَ الْقُبُلِ فِي الْأَصَحِّ، 2- وَيَنْقُضُهُ وِلَادَةٌ مِنْ غَيْرِ رُؤْيَةِ دَمٍ، 3- ونَجَاسَةٌ سَائِلَةٌ مِنْ غَيْرِهِمَا كَدَمٍ وَقَيْحٍ، 4- وَقَيْءُ طَعَامٍ أَوْ مَاءٍ أَوْ عَلَقٍ أَوْ مِرَّةٍ إِذَا مَلَأ َالْفَمَ؛ وَهُوَ مَا لَا يَنْطَبِقُ عَلَيْهِ الْفَمُ إِلَّا بِتَكَلُّفٍ عَلَى الْأَصَحِّ، وَيُجْمَعُ مُتَفَرِّقُ الْقَيْءِ إِذَا اتَّحَدَ سَبَبُهُ، 5- وَدَمٌ غَلَبَ عَلَى الْبُزَاقِ أَوْ سَاوَاهُ، 6- وَنَوْمٌ لَمْ تَتَمَكَّنْ فِيهِ الْمَقْعَدَةُ مِنَ الْأَرْضِ، 7- وَارْتِفَاعُ مَقْعَدَةِ نَائِمٍ قَبْلَ انْتِبَاهِهِ وَإِنْ لَمْ يَسْقُطْ فِي الظَّاهِرِ، 8- وَإِغْمَاءٌ، 9- وَجُنُونٌ، 10- وَسُكْرٌ، 11- وَقَهْقَهَةُ بَالِغٍ يَقْظَانٍ فِي صَلَاةٍ ذَاتِ رُكُوعٍ وَسُجُودٍ وَلَوْ تَعَمَّدَ الْخُرُوجَ بِهَا مِنَ الصَّلَاةِ، 12- وَمَسِّ فَرْجٍ بِذَكَرٍ مُنْتَصِبٍ بِلَا حَائِلٍ.

 

Таҳоратни бузувчи нарсалар

Ўн икки нарса таҳоратни бузади:

Икки йўлдан чиққан нарса, тўғри қавлга кўра олд авратнинг ели бундан мустасно.

Қон кўрмай туғиш ҳам.

Икки йўлдан бошқа жойдан оққан қон ва йирин каби нажосат ҳам.

Оғиз тўлиб таом, сув, қотиб қолган қон ёки сафро қайт қилса ҳам (оғиз тўлиб-такаллуфсиз уни ёпа олмаслик ҳолатида! Қусқининг сабаби бир бўлса бир неча вақтдагиси жамланади).

Тупукка ғолиб келган (тупукни қизартирган) ёки тенг бўлган (тупукни сариқ ранга киргазган) қон ҳам.

Мақъади ерга ўрнамаган ҳолда ухлаш ҳам.

Саҳиҳ қавлга кўра уйғонишидан олдин мақъади ердан кўтарилган кишининг ҳам, охиригача ётиб қолмаса ҳам.

Ҳушидан кетиш.

Жинни бўлиб қолиш.

Мастлик.

Балоғатга етган уйғоқ кишининг рукуъ саждали (тўла-тўкис) намозда қаҳ-қаҳали кулиши, агар у билан намоздан чиқишни ният қилган бўлса ҳам.

Уйғоқ закар фаржга кийимсиз ҳолда тегиши ҳам.

فَصْلٌ (فِيمَا لَا يَنْقُضُ الْوُضُوءَ)

عَشَرَةُ أَشْيَاءَ لَا تَنْقُضُ الْوُضُوءَ: 1- ظُهُورُ دَمٍ لَمْ يَسِلْ عَنْ مَحَلِّهِ، 2- وَسُقُوطِ لَحْمٍ مِنْ غَيْرِ سَيَلَانِ دَمٍ كَالْعِرْقِ الْمَدَنِيِّ الَّذِي يُقَالُ لَهُ «رُشْتَهْ»، 3- وَخُرُوجُ دُودَةٍ مِنْ جُرْحٍ، وَأُذْنٍ وَأَنْفٍ، 4- وَمَسُّ ذَكَرٍ، 5- وَمَسُّ امْرَأَةٍ، 6- وَقْيءٌ لَا يَمْلَؤُ الْفَمَ، 7- وَقَيْءُ بَلْغَمٍ وَلَوْ كَثِيرًا، 8- وَتَمَايُلِ نَائِمٍ احْتُمِلَ زَوَالُ مَقْعَدَتِهِ، 9- وَنَوْمُ مُتَمَكِّنٍ وَلَوْ مُسْتَنِدًا إِلَى شَيْءٍ لَوْ أُزِيلَ سَقَطَ عَلَى الظَّاهِرِ فِيهِمَا، 10- وَنَوْمُ مُصَلٍّ وَلَوْ رَاكِعًا أَوْ سَاجِدًا عَلَى جِهَةِ السُّنَّةِ. وَاللهُ الْمُوَفِّقُ.

Таҳоратни бузмайдиган нарсалар

Ўн нарса таҳоратни бузмайди:

Танада жойидан оқмаган қонни кўриниши.

Қон оқмай форсчада рушта дейиладиган терига ўхшаш гўштни тушиши.

Яра, қулоқ ва бурундан қурт чиқиши.

Закарни ушлаш.

Аёлни ушлаш.

Оғиз тўлмай қусиш.

Балғам қусиш, агар кўп бўлса ҳам.

Мақъади кўтарилиши эҳтимоли бўлган ухлаётган одамнинг тебраниши.

Ерга ўрнашиб ухлаш, агар олинса тушиб кетиши эъҳтимоли бор бирор нарсага суянган ҳолда бўлса ҳам, иккисида зоҳир ривоятга қараганда.

Намоз ўқувчининг ухлаши, суннатга мувофиқ ҳайатда рукуъ ёки саждада бўлса ҳам. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз