1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
16:05 / 19.12.2019 4566 Кўриш режими

09. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи | 6-дарс

الْوُضُوءُ عَلَى ثَلَاثَةِ أَقْسَامٍ:

الأَوَّلُ: فَرْضٌ عَلَى الْمُحْدِثِ لِلصَّلَاةِ وَلَوْ كَانَتْ نَفْلا، وَلِصَلَاةِ الْجَنَازَةِ، وَسَجْدَةِ التِّلَاوَةِ، وَلَمْسِ الْقُرْآنِ وَلَوْ آيَةً.

وَالثَّانِي: وَاجِبٌ لِلطَّوَافِ بِالْكَعْبَةِ.

وَالثَّالِثُ: مَنْدُوبٌ لِلنَّوْمِ عَلَى طَهَارَةٍ، وَإِذَا اسْتَيْقَظَ مِنْهُ، وَلِلْمُدَاوَمَةِ عَلَيْهِ، وَلِلْوُضُوءِ عَلَى الْوُضُوءِ، وَبَعْدَ غِيْبَةٍ وَكَذِبٍ وَنَمِيمَةٍ وَكُلِّ خَطِيئَةٍ، وَإِنْشَادِ شِعْرٍ، وَقَهْقَهَةٍ خَارِجَ الصَّلَاةِ، وَغُسْلِ مَيْتٍ وَحَمْلِهِ، وَلِوَقْتِ كُلِّ صَلَاةٍ، وَقَبْلَ غُسْلِ الْجَنَابَةِ، وَلِلْجُنُبِ عِنْدَ أَكْلٍ وَشُرْبٍ وَنَوْمٍ وَوَطْءٍ، وَلِغَضَبٍ، وَقُرْآنٍ، وَحَدِيثٍ وَرِوَايَتِهِ، وَدِرَاسَةِ عِلْمٍ، وَأَذَانٍ، وَإِقَامَةٍ، وَخُطْبَةٍ، وَزِيَارَةِ سَيِّدِنَا النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَوُقُوفِ بِعَرَفَةَ، وَلِلسَّعْيِ بَيْنَ الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، وَأَكْلِ لَحْمِ جَزُورٍ، وَلِلْخُرُوجِ مِنْ خِلَافِ الْعُلَمَاءِ، كَمَا إِذَا مَسَّ امْرِأَةً. 

Таҳорат қисмлари

Таҳорат уч қисмдан иборат:

1. Таҳоратсиз кишига нафл бўлса ҳам намоз ўқиши учун, жаноза намозига, тиловат саждасига, Қуръонни ушлашга, бир оятни бўлса ҳам ушлашга таҳорат қилиш фарз.

2. Каъбанинг атрофида тавоф учун вожиб.

3. Таҳорат билан ухлашга, ундан уйғонганда, унда бардавом бўлишга, таҳорат устига таҳорат учун, ғийбат, ёлғон, чақимчилик ва ҳар бир хато (гуноҳдан)дан кейин, шеър айтгандан кейин, намоздан ташқарида қаҳ-қаҳа отиб кулгандан кейин, маййит ювгандан ва уни кўтаргандан кейин, ҳар намознинг вақтига, жунублик ғуслидан олдин, жунуб бўлган ҳолда таом ейиши, сув ичиши, ухлаши ёки қайта жимоъ қилишидан олдин, ғазаб келганда, Қуръон (тиловатига), ҳадис (ўқиш), уни ривоят қилишга, илм ўқишга, азон айтишга, иқомат айтишга, хутбага, Набий соллалоҳу алайҳи васалламни зиёратларига, арофатда туришга, Сафо Марво орасида юришга, туя гўштини егандан сўнг, уламоларнинг хилофларидан чиқиш учун, масалан аёлни ушласа, таҳорат қилиш мандубдир.



«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз