1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
11:12 / 12.12.2019 4569 Кўриш режими

07. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи | 4-дарс

فَصْلٌ فِي آدَابِ الْاِسْتِنْجَاءِ وَمَكْرُوهَاتِهَا

لَا يَجُوزُ كَشْفُ الْعَوْرَةِ لِلْاِسْتِنْجَاءِ؛ وَإِنْ تَجَاوَزَتِ النَّجَاسَةُ مَخْرَجَهَا وَزَادَ الْمُتَجَاوِزُ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ لَا تَصِحُّ مَعَهُ الصَّلَاةُ إِذَا وَجَدَ مَا يُزِيلُهُ، وَيَحْتَالُ لِإِزَالَتِهِ مِنْ غَيْرِ كَشْفِ الْعَوْرَةِ عِنْدَ مَنْ يَرَاهُ.

(مَا يُكْرَهُ بِهِ الْاِسْتِنْجَاءُ) وَيُكْرَهُ الْاِسْتِنْجَاءُ بِعَظْمٍ وَطَعَامٍ لِآدَمِيٍّ أَوْ بَهِيمَةٍ وَآجُرٍّ وَخَزَفٍ وَفَحْمٍ وَزُجَاجٍ وَجِصٍّ، وَشَيْءٍ مُحْتَرَمٍ كَخِرْقَةِ دِيبَاجٍ وَقُطْنٍ، وَبِالْيَدِ الْيُمْنَى إِلَّا مِنْ عُذْرٍ.

(آدَابُ قَضَاءِ الْحَاجَةِ) وَيَدْخُلُ الْخَلَاءَ بِرِجْلِهِ الْيُسْرَى، وَيَسْتَعِيذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ قَبْلَ دُخُولِهِ، وَيَجْلِسُ مُعْتَمِدًا عَلَى يَسَارِهِ ،وَلَا يَتَكَلَّمُ إِلَّا لِضَرُورَةٍ.

وَيُكْرَهُ تَحْرِيمًا: اسْتِقْبَالُ الْقِبْلَةِ وَاسْتِدْبَارُهَا وَلَوْ فِي الْبُنْيَانِ، وَاسْتِقْبَالُ عَيْنِ الشَّمْسِ وَالْقَمَرِ، وَمَهَبِّ الرِّيحِ. وَيُكْرَهُ أَنْ يَبُولَ أَوْ يَتَغَوَّطَ فِي الْمَاءِ وَالظِّلِّ وَالْحَجَرِ وَالطَّرِيقِ وَتَحْتَ شَجَرَةٍ مُثْمِرَةٍ، وَالْبَوْلُ قَائِمًا إِلَّا مِنْ عُذْرٍ، وَيَخْرُجُ مِنَ الْخَلَاءِ بِرِجْلِهِ الْيُمْنَى، ثُمَّ يَقُولُ: «الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَذْهَبَ عَنِّي الْأَذَى وَعَافَانِي».

Истинжонинг одоб ва макруҳлари

Истинжо қилиш учун (бошқалар олдида) авратни очиш жоиз эмас. Агар нажосат махраждан тарқаб, тарқаган нажосат дирҳам миқдоридан ошиб кетса ва уни тозалашга имкони бўлса, у билан намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Одамларнинг кўзи тушмайдиган пана жой топиб ушбу ерда истинжо қилиб олади.

Истинжо қилиш макруҳ нарсалар

Суяк, одам ва ҳайвон таоми, ғишт, сопол, кўмир, шиша, гипс ва ипак ёки пахта каби қийматли муҳтарам нарса билан, ва узрсиз ўнг қўл билан истинжо қилишлик макруҳдир.

Қазои ҳожатнинг одоблари

Халога чап оёғи билан киради, киришдан олдин Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрайди, чап тарафига таянган ҳолда ўтиради, заруратсиз гапирмайди.

Қиблага юзланиш ёки орқа қилиши бинода бўлса ҳам макруҳ таҳримий, шу каби қуёшга юзланиш, ойга ва шамол эсаётган тарафга ҳам юзланиш макруҳдир.

Сувга, сояга, уя инига, мевали дарахтнинг остига бавл қилиш ёки ғоит қилиш макруҳ. Узрсиз тик туриб бавл қилиш ҳам.

Халодан ўнг оёғи билан чиқади, сўнг: «Алҳамдулиллаҳил лазий азҳаба аънний аза ва аафаний» (Мендан озор берувчи нарсани кетказиб офият берган Аллоҳга ҳамд бўлсин), дейди.

 

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз