1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
08:41 / 10.12.2019 4566 Кўриш режими

06. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи | 3-дарс

يَلْزَمُ الرَّجُلَ الْاِسْتِبْرَاءُ حَتَّى يَزُولَ أَثَرُ الْبَوْلِ وَيَطْمَئِنَّ قَلْبُهُ، عَلَى حَسَبِ عَادَتِهِ: إِمَّا بِالْمَشْيِ أَوِ التَّنَحْنُحِ أَوِ الْاِضْطِجَاعِ أَوْ غَيْرِهِ، وَلَا يَجُوزُ لَهُ الشُّرُوعُ فِي الْوُضُوءِ حَتَّى يَطْمَئِنَّ بِزَوَالِ رَشَحِ الْبَوْلِ.

(حُكْمُ الْاِسْتِنْجَاءِ) وَالْاِسْتِنْجَاءُ سُنَّةٌ مِنْ َنَجَسٍ يَخْرُجُ مِنَ السَّبِيلَيْنِ مَا لَمْ يَتَجَاوَزِ الْمَخْرَجَ، وَإِنْ تَجَاوَزَ وَكَانَ قَدْرَ الْدِرْهَمِ وَجَبَ إِزَالَتُهُ بِالْمَاءِ، وَإِنْ زَادَ عَلَى الدِّرْهَمِ افْتُرِضَ غَسْلُهُ.

وَيُفْتَرَضُ غَسْلُ مَا فِي الْمَخْرَجِ عِنْدَ الْاِغْتِسَالِ مِنَ الْجَنَابَةِ وَالْحَيْضِ وَالنِّفَاسِ وَإِنْ كَانَ مَا فِي الْمَخْرَجِ قَلِيلًا.

وَيُسَنُّ أَنْ يَسْتَنْجِيَ بِحَجَرٍ مُنْقٍ وَنَحْوَهُ، وَالْغَسْلُ بِالْمَاءِ أَحَبُّ، وَالْأَفْضَلُ الْجَمْعُ بَيْنَ الْمَاءِ وَالْحَجَرِ، فَيَسْمَحُ ثُمَّ يَغْسِلُ. وَيَجُوزُ أَنْ يَقْتَصِرَ عَلَى الْمَاءِ أَوِ الْحَجَرِ

وَالسُّنَّةُ إِنْقَاءُ الْمَحَلِّ. وِالْعَدَدُ فِي الْأَحْجَارِ مَنْدُوبٌ، لَا سُنَّةٌ مُؤَكَّدَةٌ، فَيَسْتَنْجِي بِثَلَاثَةِ أَحْجَارٍ نَدْبًا إِنْ حَصَلَ التَّنْظِيفُ بِمَا دُونَهَا.

(كَيْفِيَّةُ الْاِسْتِنْجَاءِ) وَكَيْفِيَّةُ الْاِسْتِنْجَاءِ: أَنْ يَمْسَحَ بِالْحَجَرِ الْأَوَّلِ مِنْ جِهَةِ الْمُقَدَّمِ إِلَى خَلْفٍ، وَبِالثَّانِي مِنْ خَلْفٍ إِلَى قُّدَّامٍ، وَبِالثَّالِثِ مِنْ قُدَّامٍ إِلَى خَلْفٍ إِذَا كَانَتِ الْخُصْيَةُ مُدَلَّاةً، وَإِنْ كَانَتْ غَيْرَ مُدَلَّاةٍ يَبْتَدِئُ مِنْ خَلْفٍ إِلَى قُدَّامٍ. وَالْمَرْأَةُ تَبْتَدِئُ مِنْ قُدَّامٍ إِلَى خَلْفٍ خَشْيَةَ تَلْوِيثِ فَرْجِهَا.

ثُمَّ يَغْسِلُ يَدَهُ أَوَّلًا بِالْمَاءِ ثُمَّ يَدْلُكُ الْمَحَلَّ بِالْمَاءِ بِبَاطِنِ إِصْبَعٍ أَوْ إِصْبَعَيْنِ أَوْ ثَلَاثَةٍ إِنِ احْتَاجَ. وَيُصَعِّدُ الرَّجُلُ إِصْبِعَهُ الْوُسْطَى عَلَى غَيْرِهَا فِي ابْتِدَاءِ الْاِسْتِنْجَاءِ ثُمَّ يُصَعِّدُ بِنْصَرَهُ، وَلَا يَقْتَصِرُ عَلَى إِصْبِعٍ وَاحِدَةٍ. وَالْمَرْأَةُ تُصَعِّدُ بِنْصَرَهَا وَأَوْسَطَ أَصَابِعِهَا مَعًا ابْتِدَاءٍ خَشْيَةَ حُصُولِ اللَّذَّةِ، وَيُبَالِغُ فِي التَّنْظِيفِ حَتَّى يَقْطَعَ الرَّائِحَةَ الْكَرِيهَةَ، وَفِي إِرْخَاءِ الْمَقْعَدَةِ إِنْ لَمْ يَكُنْ صَائِمًا، فَإِذَا فَرَغَ غَسَلَ يَدَهَ ثَانِيًا، وَنَشَّفَ مَقْعَدَتَهُ قَبْلَ الْقِيَامِ إِذَا كَانَ صَائِمًا. 

Истинжо

Эр киши одатига биноан, қалби таскин топадиган даражада, бавлнинг асарини кетказиш учун 5-6 қадам юриш, ёнбошлаш ва йўталиш ёки шу каби ишлар билан истибро (сийдикни охиригача чиқариши) қилиши лозим бўлади. Бавлнинг ҳаммаси чиқиб кетганини тўлиқ ҳис қилмай туриб таҳоратга киришиши жоиз эмас.

Истинжонинг ҳукми: Икки йўлдан чиқувчи нажас махраждан (чиқадиган жойдан) тарқаб кетмаса истинжо суннат бўлади. Агар тарқаб дирҳам миқдорича жойга тегса сув билан кетгазиш вожиб бўлади. Агар дирҳам миқдоридан ҳам ошиб кетса ювишлик фарз бўлади.

Жунублик, ҳайз ва нифосдан покланиш учун ғусл қилишдан олдин бадандаги нажосатни кам бўлса ҳам ювиб ташлаш фарздир.

Тозаловчи кесак (тош) ёки шу кабилар билан истинжо қилиш суннат, сув билан ювиш яхшироқдир. (Кесак билан) артиб сув билан ювишлик ундан ҳам афзалдир. Аммо ювиш ёки артишнинг ўзи билан кифояланса ҳам жоиздир. Суннат махражни тозалашдир. Ишлатиладиган кесакнинг сони мандуб амал суннати муаккада эмас. Агар учдан кам кесак билан махраж тоза бўлса мандуб бўлганлиги учун учта кесак билан истинжо қилади.

Истинжо қилишнинг (кайфияти) услуби:

Биринчи кесак билан олди тарафдан орқага, иккинчиси билан орқадан олдига, учинчиси билан олдидан орқага артади. Бу агар тухумлари осилиб турган бўлса, бўлмаса орқадан олдига артиш билан бошлайди. Аёл киши эса фаржи нажас бўлиб қолмаслиги учун доим олди тарафдан орқага артади. Сўнг биринчи қўлини ювиб олади, бир икки, агар ҳожат бўлса уч тармоғининг ичи билан махражни ишқалаб ювади. Эр киши истинжонинг аввалида ўрта бармоғини бошқасидан тепароқ қилади, сўнг номсиз бармоғини ҳам тепароқ қилади (тозалаш тўлиқ бўлиши учун) бир бармоқнинг ўзида истинжо қилмайди (бу касаллик келтиради). Аёл киши эса истинжонинг аввалидан икки, номсиз ва ўрта бармоғини тепароқ қилиб ювади, бир бармоқнинг ўзида қилса лаззат пайдо бўлиб қолмаслик учун. То ёқимсиз ҳид йўқолгунча яхшилаб ювилади. Рўзадор бўлмаса мақадни яхшироқ очилишига ҳаракат қилади (чунки сув ичкарига кириб кетса рўза очилиб кетиши хавфи бор). Фориғ бўлиб қўлини яна ювади, рўзадор киши ўрнидан туришдан олдин мақадини қуритиб олади.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз