1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
18:15 / 18.11.2019 4568 Кўриш режими

Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - Муқаддима

Аллоҳнинг иродаси билан сиз ўқувчилар билан ўрганмоқчи бўлган китобимиз Ҳанафий мазҳаби фақиҳи Ҳасан ибн Аммор ибн Алий, Абул Ихлос Вафоий Мисрий Шурунбилолийнинг «Нурул ийзоҳ ва Нажатул арвааҳ» китобларидир. Бу китоб Ҳанафий мазҳабининг ибодат бобидаги энг ишончли ва кенг тарқалган матн китоби ҳисобланади.

Китобнинг муқаддимасида илм ва олимнинг фазли, шарафи, илмни тартиб билан ўрганиш муҳимлиги, фиқҳга оид шарий ва фаръий ҳукмлари, баъзи фиқҳий истилоҳлар, муаллифнинг ҳаёти ва «Нурул ийзоҳ» китоби ҳақида сўз боради.

Аллоҳдан куч-қувват тилаб, унга суянган ҳолимизда ушбу «Нурул ийзоҳ» китобини барчамизга манфаатли бўлишини ва ундан фойда олишимизни Яратгандан сўраб қоламиз.

Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримдаги Фотир сураси 28-оятини эслаймиз:

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ ﷺ يَقُولُ: مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَبْتَغِي فِيهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللهُ لَهُ طَرِيقًا إِلَى الْجَنَّةِ، وَإِنَّ الْمَلَائِكَةَ لَتَضَعُ أَجْنِحَتَهَا رِضَاءً لِطَالِبِ الْعِلْمِ، وَإِنَّ الْعَالِمَ لَيَسْتَغْفِرُ لَهُ مَنْ فِي السَّمَوَاتِ وَمَنْ فِي الْأَرْضِ حَتَّى الْحِيتَانُ فِي الْمَاءِ، وَفَضْلُ الْعَالِمِ عَلَى الْعَابِدِ كَفَضْلِ الْقَمَرِ عَلَى سَائِرِ الْكَوَاكِبِ، إِنَّ الْعُلَمَاءَ وَرَثَةُ الْأَنْبِيَاءِ إِنَّ الْأَنْبِيَاءَ لَمْ يُوَرِّثُوا دِينَارًا وَلَا دِرْهَمًا إِنَّمَا وَرَّثُوا الْعِلْمَ فَمَنْ أَخَذَ بِهِ أَخَذَ بِحَظٍّ وَافِرٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَهُ الْلَّفْظُ.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўядилар. Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтадилар. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир. Албатта, анбиёлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди», деганларини эшитдим, деган эканлар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.

Лафз Термизийники.

«Албатта, Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар». 

Имом Ҳасан Басрий: «Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», дея туриб, «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар.

Яна У зот:

«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?» деган  («Зумар» сураси, 9-оят).

Албатта, тенг бўлмайдилар.

عَنْ مُعَاوِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ، وَإِنَّمَا أَنَا قَاسِمٌ وَاللهُ يُعْطِي، وَلَنْ تَزَالَ هَذِهِ الْأُمَّةُ قَائِمَةً عَلَى أَمْرِ اللهِ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, мен тақсимловчиман, холос, Аллоҳ беради», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», демоқдалар. 

Демак, дин таълимотларини яхши тушунадиган бўлиш банда учун катта бахт-саодат, унга Аллоҳ таоло яхшиликни ирода қилганининг аломатидир. Демак, диний илмни бандага Аллоҳ таолонинг Ўзи беради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гапларининг давомида:

«Албатта, мен тақсимловчиман, холос, Аллоҳ беради», демоқдалар. Бундан, мен Аллоҳ берган илмни етказаман, холос. Ҳақийқий берувчи Аллоҳнинг Ўзи, деганлари тушунилади.

Ният ихлос: 

«Бас, Аллоҳга Унинг динига ихлос этган ҳолда ибодат қилгин. Огоҳ бўлинг! Холис дин Аллоҳгадир!» деган.

Шарҳ: Яъни, амалингда Аллоҳдан бошқани зинҳор мулоҳаза қилмагин, дегани.

Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», деганлар.

Шунинг учун илм олишда ниятимизни тўғрилаб уни фақатгина холис Аллоҳнинг розилигини топиш учун ўрганишимиз лозим, шундагина бу илм манфаатли бўлиб бизнинг фойдамизга ҳужжат бўлади. Чунки ҳадиснинг давомида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади», деганлар.

Яъни ким илмни у олим дейилиши ёки кимнидир лол қолдириш учун ўрганса шу ниятига яраша натижа кўради ва савобу мукофотини шу гапни айтганлардан олаверади. Ким уни холис Аллоҳ учун ўрганса савобга ҳам эришади ва баракотли ҳаёт ҳам кечириб, илмининг манфаати нафақат ўзи балки яқинларию инсониятга бу дунёда ҳам охиратига ҳам етади.

Толиби илмга эслатиб ўтилиши лозим гаплардан яна бири шуки илм ўрганувчи кибрдан жуда ҳазир бўлмоғи даркор.

Мўмин кишининг энг улуғ сифатларидан бири сабрдир. У илм олишда ҳам жуда катта аҳамиятга эга: илмни ўрганишда сабр билан дарс тайёрлаш, унинг такрорини ёдлашда сабрли бўлиш, таҳсилида шошмаслик домлани сабр билан тинглаш, олдиндан савол бериб одобсиз бўлиб қолмаслик, ҳаттоки илмни тарқатиш ва ўргатишда ҳам сабр жуда катта роль ўйнайди.

Ҳамма илм тартиб билан олинганда манфаатли бўлади. Жумладан, шаръий илмлар, матнлар, шарҳлар, ҳошиялар ҳам шулар жумласидандир.

Матн асос, уни ёд олиб сабаб иллати далил ҳужжати билан банд бўлинмайди.

Шарҳ асоснинг усти, кенгроқ баёни, унда ҳукмлар кенгроқ баён қилиниб, зарур жойларида ҳужжат келтирилади.

Ҳошия далил ҳужжатга қўшимча саббаб иллатлари баён қилиниб мазҳаблар ўзаро далилларини солиштириб қўллаб қувватлайдиган китоблардир.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз