1446 йил 1 жумадис сони | 2024 йил 03 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

МУНАББИҲОТ

islom.uz
12:06 / 09.10.2018 2183
Дастур ҳақида | Муаллиф ҳақида

Араб тилидан Анвар Аҳмад таржимаси

منبهات على الإستعداد ليوم المعاد

Муқаддимадан:

Азиз ва муҳтарам ўқувчиларимиз!

Аллоҳ таолонинг инояти ила сиз азизларга “Мунаббиҳот” (охират кунига тайёргарлик) китобини арабий матни ва таржимаси ва бироз изоҳи билан тақдим қилмоқдамиз.

Қолаверса, бу китоблар юртимизда асрлар оша мадрасаларда дарслик қилиб ўқитиб келинган.

Бу китоб бир неча бор нашр қилинган ва Ибн Ҳажар Асқалонийга нисбат берилган.

Биринчи: Ибн Ҳажар Асқалоний, “Мунаббиҳот” номи билан Ҳиндистонда тахминан 95 йил аввал 1312-ҳижрий йил нашрдан чиқди. Унинг 96 саҳифадан иборат форс тилига таржимаси ҳам мавжуд.

Иккинчи: Ибн Ҳажар Асқалоний, "Мунаббиҳот" номи остида тахминан 92 йил аввал 1315-ҳижрий йили Истанбулда нашрдан чиқди.

Учинчи: "Мунаббиҳот (Охират кунига тайёргарлик)" номи остида тахминан 82 йил аввал 1904 милодий йили Қозонда "Мактаба Шарика"да нашрдан чиқди.


Дастурни юклаб олиш