1441 йил 19 рабиъул аввал | 2019 йил 16 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

Islom.uz интернет радиоси

islom.uz
12:42 / 09.10.2018 1270
Дастур ҳақида | Муаллиф ҳақида
Ислом.уз интернет-радиоси

Ушбу дастур орқали ислом.уз порталининг интернет-радиоканалини тинглашингиз мумкин.

Ислом.уз радиоси Аллоҳ таолонинг инояти ила 1439 йил рабиъул-уло ойининг илк жума кунида иш бошлади.

Интернет-радиомизда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўзлари ўқиган асарлари, маъруза ва суҳбатлари, саволларга берган жавоблари бериб борилади, намоз вақтлари кирганда азон айтилади, хатми Қуръонлар ва машҳур қориларнинг тиловатлари эшиттирилади.

Шунингдек, келгусида радиоканалда устозимизнинг бошқа асарлари, исломий илмлар, жумладан, тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ, тажвид ва бошқа илмлар бўйича дарслар, савол-жавоблар, илмий-маърифий суҳбатлар ҳам бериб борилади.


ислом.уз, islom.uz radio

Дастурни юклаб олиш

Топ рейтинг www.uz Openstat