1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 251-оят

23:35 / 03.04.2018 2837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни тор-мор қилдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва Ўзи хоҳлаган нарсасини ўргатди. Агар Аллоҳнинг одамларни бир-бирлари билан даф қилиши бўлмаганида, ер юзи бузиларди. Лекин Аллоҳ оламларга фазлу марҳаматлидир. Бақара 251. 

Толут ва унинг аскарлари Жолут ва унинг аскарлари устидан ғалаба қозондилар. Бу ғалаба, албатта, Аллоҳнинг изни билан бўлди. Ҳеч бир нарса Унинг изнисиз бўлмайди. Аллоҳ Ўз иродасини мўминлар орқали юзага чиқаради.

«Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни тор-мор қилдилар ва Довуд Жолутни қатл этди».

Довуд Толут аскари ичидаги ёш йигит эди. Жолут эса катта кучга эга бўлган подшоҳ, ҳамманинг қалбига даҳшат солиб турувчи аскарбоши эди. Аллоҳ таоло ушбу золим подшоҳ ва аскарбошининг ёшгина йигитча қўлида қатл бўлишини ирода қилди. Бу билан одамларга, агар Аллоҳ хоҳласа, бир ёш йигит ҳар қандай жабборнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Шу билан бирга, бу ишнинг ортида бошқа ҳикмат ҳам бор эди:

«Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва Ўзи хоҳлаган нарсасини ўргатди».

Довуд Аллоҳнинг инояти билан Толутдан кейин Бану Исроилга подшоҳ бўлди. Унинг подшоҳлик даври олтин давр бўлди. Аллоҳ таоло унга подшоҳликка қўшиб ҳикматни, яъни пайғамбарликни ҳам берди. Шу билан бирга, унга уруш асбобларини ясашни ҳам ўргатди.

«Агар Аллоҳнинг одамларни бир-бирлари билан даф қилиши бўлмаганида, ер юзи бузиларди».

Яъни кофирларни мўминлар билан даф қилиб турмаса, мўминларни кофирлар устидан ғолиб қилмаса, кофирлар ер юзини фасодга тўлдириб юборадилар.

«Лекин Аллоҳ оламларга фазлу марҳаматлидир».

Шунинг учун баъзиларини баъзилари билан даф қилиб, ишни тузатиб, тўғрилаб туради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куфр келтирганларга дунё ҳаёти чиройли кўрсатилди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ давоми...

2538 09:30 / 19.02.2018
Унда мангу қолувчидирлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас. Бақара 162. Бундай ҳолга тушишларига уларнинг ўзлари сабабдирлар. Вақтни бекор давоми...

2540 09:00 / 29.12.2017
Қачон иймон келтирганларни учратсалар .Иймон келтирдик,, ndash дерлар, шайтонлари билан холи қолганларида эса .Албатта, биз сизлар биланмиз, биз истеҳзо давоми...

3940 12:15 / 04.07.2017
Кимки васият қилувчидан тойилиш ёки гуноҳ содир бўлишидан қўрқиб, уларнинг орасини ислоҳ қилса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. давоми...

2703 08:30 / 20.01.2018