1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 182-оят

08:30 / 20.01.2018 2706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимки васият қилувчидан тойилиш ёки гуноҳ содир бўлишидан қўрқиб, уларнинг орасини ислоҳ қилса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Бақара 182.

Биз «тойилиш» деб таржима қилган сўз ояти каримада «жанафан» дейилган. Бу сўз хато қилиб, ҳақдан бурилишни англатади. Яъни билмасдан нотўғри иш қилиб қўйишни билдиради. «Гуноҳ» эса билиб туриб, ноҳақлик қилишдир. Демак, васият қилувчи билибми, билмайми, нотўғри васият қилган бўлса, унинг васиятини бузган одам бундан аввалги оятда келгани каби, гуноҳкор бўлмайди. Мисол учун, бир одам молининг учдан бири миқдоридан кўпини васият қилиб юборса, васияти фақат учдан бирига ўтади, қолганига амал қилмаган одам гуноҳкор бўлмайди.

Эътибор берилса, қасос ҳукмида ҳам, васият ҳукмида ҳам тақво алоҳида таъкидланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ndash ана ўшалар унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар ndash ўзлари зиён давоми...

3066 09:55 / 18.11.2017
Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана давоми...

4017 09:05 / 07.04.2018
Бақара 9. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, сезмаган ҳолларида фақат ўзларини алдарлар.Яъни мунофиқлар қалбларида иймон давоми...

2781 22:52 / 16.05.2017
Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса ndash ўшалар олов соҳибларидир, улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 39.Аллоҳнинг ҳидоятига давоми...

3168 10:10 / 20.08.2017