1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 252-оят

17:35 / 04.04.2018 3105 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Ва албатта, сен расуллардансан. Бақара 252. 

«Булар» мингларча одамларни ўлдириш ва тирилтириш, фаришталарнинг тобутни кўтариб келиши, оз сонли мўминларнинг кўп сонли кофирларнинг устидан ғолиб келиши ҳақидаги хабарларни ўз ичига олган оятлардир. Уларни Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ҳақ ила ҳикоя қилиб бермоқда.

«Ҳақ ила» дегани «Воқеъликдаги ҳодисанинг ўзини қандай бўлган бўлса, шундай айтиб бермоқда», деганидир. Ушбу оятда Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг пайғамбарликлари ҳақ эканининг таъкиди ҳам бор. Чунки юқоридаги оятлар у кишининг ҳақиқий пайғамбар эканликларига ёрқин далилдир. Ҳеч бир китобни ўқимай, ҳеч кимдан дарс олмай, бундай хабарни айтиш фақат ҳақиқий пайғамбарнинггина қўлидан келади.

Қуръони Карим Аллоҳнинг оятларидир, бошқа бировники эмас. Пайғамбаримизга бу оятларни Аллоҳнинг Ўзи ҳақ билан тиловат қилмоқда. Бошқа биров эмас. Шунинг учун Қуръон оятларига ўзига яраша эътибор ила қараш керак.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбарлардан эканликларининг баёнидан кейин энди пайғамбарларнинг мақомлари, баъзиларининг хусусиятлари, умматлари билан бўлган алоқалари ва бошқа ҳолатлари умумий тарзда айтиб ўтилади:

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин У Зот унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. Бақара давоми...

3087 10:10 / 18.08.2017
Сизлардан вафот этиб, жуфтларини қолдирганлар аёлларининг бир йилгача чиқарилмасдан, баҳраманд бўлишини васият қилсинлар. Агар улар чиқсалар, ўз хусусларида давоми...

2972 09:30 / 21.03.2018
Бақара 184. Саноқли кунларда. Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида фидя ndash бир мискин таоми давоми...

5757 18:10 / 18.06.2017
Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар. Бақара 269.Ҳикмат билан давоми...

4002 09:35 / 02.05.2018