1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 14-оят

12:15 / 04.07.2017 3944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

وَإِذَا لَقُواْ الَّذِينَ آمَنُواْ قَالُواْ آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْاْ إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُواْ إِنَّا مَعَكْمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِؤُونَ 

Қачон иймон келтирганларни учратсалар: «Иймон келтирдик», – дерлар, шайтонлари билан холи қолганларида эса: «Албатта, биз сизлар биланмиз, биз истеҳзо қиляпмиз, холос», – дерлар. Бақара 14.

Ушбу оятдан билинадики, мунофиқлар иккиюзламачи, қўрқоқ ҳам бўлишади. Мўминларнинг даврасига кириб қолсалар, «Биз ҳам мўмин-мусулмонмиз, отам фалончи эди, бобом писмадончи эди, мен дин учун у қилдим, бу қилдим, келажакда яна кўп ишлар қилмоқчиман», – деб кўкракка урадилар. Бор имкониятларини ишга солиб, мўминларнинг ишончини қозонишга уринадилар. Аммо дилларидаги ҳақиқатни айтишга қўрқоқлик қиладилар. Ўз тоифасига – шайтонларига йўлиққанда эса аслини ошкор этадилар: уларнинг таъна-дашномларини кутмасданоқ, «Аслида биз сизлар билан биргамиз, мўминлар билан учрашганимизнинг боиси эса уларни бир масхара қилиш эди», – дейишади.

Мунофиқлар «Мўминларнинг устидан куляпмиз», – дейишади-ю, лекин ўзларининг ҳолларидан хабарлари йўқ. Чунки ким кимнинг устидан кулиши кераклигини Аллоҳнинг Ўзи яхши билади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва .Қалбимиз ғилофланган,, ndash дейишар. Йўқ, ундай эмас, куфрлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлаган. Бас, озгинагина иймон келтирурлар. Бақара 88. Яҳудийлар Исломга давоми...

2979 08:20 / 14.10.2017
Қўллари тақдим қилган нарсалар туфайли уни ҳеч қачон орзу қилмаслар. Аллоҳ зулм қилувчиларни ўта билувчидир. Бақара 95.Оятдаги .қўллари тақдим қилган нарсалар, давоми...

2880 08:10 / 21.10.2017
Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир. Бақара 225. .Беҳуда давоми...

2802 08:10 / 04.03.2018
Ёки сиздан олдин ўтганларнинг ҳолатлари сизларга ҳам келмай туриб, жаннатга кирамиз деб ўйладингизми Уларни йўқчилик ва қийинчиликлар тутган ва ларзага давоми...

3495 15:05 / 21.02.2018