1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 212-оят

09:30 / 19.02.2018 2540 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куфр келтирганларга дунё ҳаёти чиройли кўрсатилди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ хоҳлаган кишисини беҳисоб ризқлантирур. Бақара 212. 

Кофирларнинг Аллоҳ йўлига юрмасликларининг сабаби дунё ҳаётининг зийнатидир. Уларнинг бирдан-бир мақсади, фикри-зикри ва орзу-умиди шу беш кунлик дунёнинг ҳой-ҳаваси, зийнатидир.

«Куфр келтирганларга дунё ҳаёти чиройли кўрсатилди…»

Кофирлар ҳаётнинг маъносини шунда деб тушунадилар. Иймонсиз бўлганлари учун ҳайвоний тасаввур ва чегарадан ташқарига чиқа олмайдилар. Мўмин киши учун эса бу дунёнинг зийнати ҳақир ва аҳамиятсиз нарса ҳисобланади. Улар дунё ҳой-ҳавасига ўч бўлишни ўзлари учун ор ҳисоблайдилар.

Шунинг учун ҳам кофирлар иймон келтирганларни масхара қиладилар.

«...ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар».

Улар ҳар нарсани ўз қаричлари билан ўлчаб, мўминларни бу дунё зийнатига ўч бўлмаганлари учун масхара қиладилар.

«Ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ хоҳлаган кишисини беҳисоб ризқлантирур».

Ҳақиқий ҳаёт – охират ҳаёти келган чоғда эса ҳамма нарса ўз ўрнига тушади. Ўшанда, яъни қиёмат кунида мўминлар, тақво қилганлар кофирлардан устун бўладилар. Ризқ-рўзга келадиган бўлсак, уни Аллоҳ таоло кимга хоҳласа, беҳисоб беради. Ризқ берувчи Унинг Ўзи. Мўминга ҳам, кофирга ҳам бераверади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар ndash ана ўшалар жаннат соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 82. Демак, жаннатга кириб, унда абадий қолиш давоми...

3309 08:10 / 05.10.2017
Айтки, ким Жаброилга душман бўлса, албатта, ул уҚуръонни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминлар учун ҳидоят ва хушхабар давоми...

3192 08:25 / 23.10.2017
Уларни топган ерингизда қатл қилинг. Ва сизларни чиқарган жойдан уларни ҳам чиқаринг. Фитна қатлдан ёмонроқдир. Масжидул Ҳаром олдида сизга қарши давоми...

4266 21:14 / 29.01.2018
Ва улардан баъзилари .Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин,, ndash дейдир. Бақара 201. Бу дуо мусулмонларнинг давоми...

6973 08:10 / 08.02.2018