1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 111-оят

08:40 / 08.11.2017 3526 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насоро бўлганлардан бошқа ҳеч ким зинҳор кирмас», – дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. «Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг», – деб айт. Бақара 111.

Кейинроқ келадиган оятларнинг хабарига кўра, аслида яҳудийлар «Жаннатга яҳудийлардан бошқа ҳеч ким кирмайди», – деганлар. Насронийлар ҳам «Жаннатга насронийлардан бошқа ҳеч ким кирмайди», – деганлар. Иккала қавмнинг ҳам даъвоси бир хил бўлгани учун бу оятда уларнинг гапларини қўшиб, бирга келтирилмоқда.

«Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насоро бўлганлардан бошқа ҳеч ким зинҳор кирмас», – дедилар».

Аммо ҳар икки тоифанинг ҳам гапи хом хаёлдан бошқа нарса эмас.

«Бу уларнинг хом хаёлларидир».

Уларнинг ҳеч бирида айтаётган гапини, яъни ўзининг жаннатга киришини тасдиқловчи ҳужжат – далил йўқ. Шу ҳақиқатни тасдиқлаш учун Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига хитоб этиб:

«Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг», – деб айт», – демоқда.

Хўш, жаннатга кимлар киради ўзи? Улар айтаётгандек, фақат яҳудий ёки насроний бўлганларми?

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар қачон бирор аҳд қилсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими Йўқ Кўплари иймон келтирмаслар. Бақара 100.Яҳудийларнинг аҳдни бузувчи халқ экани аввалги оятлар давоми...

3325 09:00 / 26.10.2017
Булар ўтиб кетган умматдирлар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлур, сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлур. Уларнинг қилган амалларидан сўралмассиз. Бақара 141. давоми...

2582 18:00 / 08.12.2017
Кимки васият қилувчидан тойилиш ёки гуноҳ содир бўлишидан қўрқиб, уларнинг орасини ислоҳ қилса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. давоми...

2698 08:30 / 20.01.2018
Эсланг, ўшанда .Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, отаонага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим давоми...

3868 09:00 / 06.10.2017