1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 110-оят

12:25 / 07.11.2017 3465 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингизни кўриб турувчидир. Бақара 110.

Оят кофирлар билан тенглашмай, уларни афв этиб, уларга нисбатан кечиримли бўлиб, унинг ўрнига фойдали ишлар билан – қиёматда манфаат берадиган намоз ўқиш, закот бериш каби бадан ва мол ибодатлари ила машғул бўлишга чақирмоқда. «Намозни қоим қилинг» жумласи «Намоз ўқинг» дегандан кўра бир неча баробар кучли ифодадир. Намоз худди бино қилиш, турғизиш лозим бўлган нарса-ю, шуни тўлиқ адо этиш зарурлигини англатади.

«Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз…» бирикмасидан биламизки, демак, инсон нимаики яхшилик қилса, фойдаси ўзигадир ва савобини топажакдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳудийлар .Насоролар ҳеч нарсада эмаслар,, ndash дедилар. Насоролар ҳам .Яҳудийлар ҳеч нарсада эмаслар,, ndash дедилар. Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар. Худди шу давоми...

3430 08:25 / 10.11.2017
Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Бас, зулм қилганларга фосиқлик қилиб юрганлари туфайли осмондан қақшатқич азоб туширдик. давоми...

2955 09:05 / 07.09.2017
Куфр келтирганларга дунё ҳаёти чиройли кўрсатилди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ давоми...

2541 09:30 / 19.02.2018
Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ndash ана ўшалар унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар ndash ўзлари зиён давоми...

3066 09:55 / 18.11.2017