1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 83-оят

09:00 / 06.10.2017 3876 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эсланг, ўшанда: «Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам; одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закотни беринг», – деб Бану Исроилнинг аҳду паймонини олган эдик. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз. Бақара 83. 

Мулоҳаза қилинса, Аллоҳ таоло Бану Исроилдан аҳду паймон олган ишлар Ислом дини ҳам буюрган ишлардир. Шундан ҳамма самовий динларнинг бир экани келиб чиқади. Тавҳид ақийдасининг асоси – Аллоҳдан бошқага ибодат қилмаслик аҳду паймон олинган ишларнинг бошида саналяпти. Ота-онага яхшилик қилиш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Қариндошларнинг қариндошлик ҳаққи бор, уларга ҳам яхшилик қилиш лозим. Етимлар боқувчисиз қолган ёш болалардир. Жамиятда уларнинг ҳам ҳаққи бор. Шунингдек, мискинлар ҳам турли сабабларга кўра, ҳаёти ноқулай ҳолларга тушиб қолган шахслардир. Уларга ҳам яхшилик кўрсатиш инсоннинг инсонийлик бурчи ҳисобланади.

Оятдаги «одамларга яхши гаплар айтинг» жумласини тафсир қилиб, Имом Ҳасан Басрий:

«Яхши гап – амри маъруф, наҳйи мункар, ҳилму афв, кечирим ва ширин сўзлардан иборатдир», – деганлар.

Намозни қоим қилиш, яъни унинг барча амалларини жой-жойига қўйиб адо этиш ҳамма самовий динларда ҳам асосий ибодатлардан ҳисобланади.

Имом Бухорий ва имом Муслим ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда у киши Набий алайҳиссаломдан:

«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал энг афзалдир?» – деб сўраганларида, у зоти бобаракот:

«Ўз вақтида ўқилган намоз», – деб жавоб берганлар. Шунингдек, закот ҳам улуғ молиявий ибодатлардан ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Бану Исроилдан мазкур амалларни бажаришга аҳду паймон (таъкидланган ваъда) олган бўлишига қарамай, улар ўз одатлари бўйича, бу аҳду паймондан юз ўгирдилар ва қасддан ортга қараб кетдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан мингларча кишиларни билмадингми Бас, Аллоҳ уларга .Ўлингиз,, ndash деди. Сўнгра уларни тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазлу давоми...

2845 16:48 / 26.03.2018
Агар очиқойдин ҳужжатлар келганидан кейин ҳам тойилсангиз, билингки, албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. Бақара 209. Шунчалик тушунтиришлар, ҳужжат, давоми...

2928 16:20 / 16.02.2018
Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва давоми...

6067 23:55 / 24.01.2018
Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни тормор қилдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва Ўзи хоҳлаган нарсасини ўргатди. Агар давоми...

2839 23:35 / 03.04.2018