1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 141-оят

18:00 / 08.12.2017 2590 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Булар ўтиб кетган умматдирлар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлур, сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлур. Уларнинг қилган амалларидан сўралмассиз. Бақара 141. 

Бу зарур маънони таъкидлаш борасида ўзига хос қуръоний услубдир.

Ҳозиргача келган оятларда бошқа диндагилар билан ақийда масаласида тортишув, ҳужжат солиштирув бўлиб келди. Тўғрироғи, яҳудий ва насронийлар, гоҳида мушриклар ақийда бобида қўзғаган турли фитна ва миш-мишларга жавоб келди, уларнинг даъволари асоссиз экани исботланди. Айни чоғда мусулмонлар жамоаси Ислом ақийдасини мустаҳкамлашга, унда собитқадам бўлишга ўргатилди.

Ўша даврда амалий масалаларда ҳам тортишувлар бўлган, кофирлар турли фитналар қўзғаган эдилар. Буларга эндиги оятларда жавоблар келади. Шундай қилиб, мусулмонлар жамоасининг ҳар жиҳатдан чиниқиб, жамоа сифатида шаклланиш жараёнида уларни тарбиялаб бориш йўлга қўйилди.

Аввалги оятларда қайси дин ҳақ экани ҳақида тортишув кечди. Дини Исломнинг ҳақлиги тўғрисида ҳукм бўлди. Иброҳим алайҳиссаломга ким яқинроқ экани суриштирилиб, баҳонада Каъба қурилиши ҳам ҳикоя этилди.

Энди келадиган оятларда қайси қибла афзаллиги, қаёққа қараб намоз ўқиш кераклиги ва бошқа масалалар муолажа қилинади. Бу муолажалар яҳудийларнинг қибла ҳақидаги қўзғаган фитна гапларига раддия сифатида келади.

Маълумки, Набий алайҳиссалом Меърожга чиққанларида, намоз фарз бўлган. Шундан бошлаб мусулмонлар Каъбаи Муаззамага қараб намоз ўқиб юрганлар. Пайғамбаримиз ҳижрат қилиб, Мадинаи Мунавварага келганларидан сўнг Байтул Мақдисга қараб намоз ўқиш бошланди. Бу ҳолат ўн олти ёки ўн етти ой давом этди. Байтул Мақдисга қараб намоз ўқиш Аллоҳнинг Қуръонда келмаган амри ила бўлган. Сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махсус оят нозил қилиб, яна Каъбаи Муаззамани қибла этди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақда ихтилофга тушганингизни эсланг. Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқарувчидир. Бақара 72. Ҳа, Бану Исроил ўз ичидан бир одамни ўлдириб, давоми...

2911 09:00 / 23.09.2017
Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг. Агар ушланиб қолсангиз, муяссар бўлган ҳадий вожиб. Ҳадий ўз жойига етмагунча, сочингизни олдирманг. Сиздан ким бемор давоми...

2883 10:20 / 02.02.2018
Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар. Бақара 269.Ҳикмат билан давоми...

4020 09:35 / 02.05.2018
Ҳар қачон бирор аҳд қилсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими Йўқ Кўплари иймон келтирмаслар. Бақара 100.Яҳудийларнинг аҳдни бузувчи халқ экани аввалги оятлар давоми...

3352 09:00 / 26.10.2017